Фарғона давлат университетида Кузатув кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
@eduuzЙиғилиш Олий ва ўрта махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Комилжон Каримов раислигида олиб борилди.
Кун тартиби бўйича дастлаб, таълим муассасаси раҳбарияти, ходимлари ҳамда профессор-ўқитувчилари фаолияти, унинг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби тасдиқланди.
Олийгоҳнинг беш йиллик узоқ муддатли стратегик ривожлантириш дастури кўриб чиқилди.
Шундан сўнг таълим йўналишлари, мутахассисликлар ҳамда ихтисосликлар бўйича тўлов-контракт асосида ўқишга қабул параметрларини белгилаш, меҳнат бозоридаги эҳтиёжларга мувофиқ, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларини очиш, таълим тили ҳамда талим олиш шаклини белгиланди.
Йиғилишда шунингдек, олийгоҳ бюжетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби, шу жумладан, ҳаражатлар тақсимлаш улушини белгилаш масалалари эътибор марказида бўлди.
Кузатув кенгаши аъзолари томонидан университетнинг 2022-йилга мўлжалланган стратегик режаси, даромадлар ва ҳаражатлар сметасига ўзгартириш киритиш, таълим хизматлари бозоридаги талаблар асосида Ўзбекистон ва хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати ҳамда талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш тартибини тасдиқлаш, ходимлар ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар белгилаш, Кузатув Кенгашининг айрим ваколатларини университет Кенгашига ўтказиш, каби масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартиб ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш, Олий таълимдан кейинги таълим институти фаолиятини такомиллаштириш масалалари ҳам кун тартибида атрофлича муҳокама этилди.