“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ электр энергиясидаги узилишларга изоҳ берди

“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ электр энергиясидаги узилишларга изоҳ берди

@hetmuloqot

Кеча www.kun.uz расмий канали орқали эълон қилинган “Ташқарида ХХI асрми?” сарлавҳали танқидий мақоласида келтириб ўтилган вазиятга аниқлик киритиш мақсадида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ раҳбарияти шу куннинг ўзида мурожаатчи билан кўришди ва бу юзасидан муаммолар жойида ўрганилди.

 Хусусан, истеъмолчи хонадони 35/10 “Шодлик” нимстанциясининг 10 кВ “Ширмон” фидерига уланган №557-сонли қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пунктига уланган бўлиб, ҳозирда «Тинчлик» МФЙдаги Дўстлик кўчаси тўлиқ электр энергияси билан таъминланган бўлиб, трансформатор пункти нормал режимда ишламоқда.

 Маълумки, об-ҳавонинг совиши билан истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи ошади. Шунга мувофик, ой бошига нисбатан сўнгги кунларда истеъмол қилинаётган электр энергияси 1,5 баробарга ошганлигини алоҳида таъкидлаш керак. Бу ҳолат нафақат Учкўприк тумани, балки вилоятнинг барча туман, шаҳарларида кузатилмоқда.

Мурожаатчи билан суҳбат давомида юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Бу билан боғлиқ вазиятлар вилоятнинг барча ҳудудлари бўйича тўлиқ назоратга олингани, истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли етказиб бериш мақсадида мутахассислар томонидан туну кун тегишли тартибда чоралар кўрилаётганини алоҳида айтиб ўтиш жоиз.

           Шу ўринда, истеъмолчиларимиздан электр энергияси ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг исроф бўлишини олдини олиш, фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш, шу билан бирга, электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўраб қоламиз.


“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Матбуот хизмати




Report Page