Фаолият таҳлил қилинди
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасида соҳа вакилларининг жорий йилнинг биринчи ярмидаги фаолияти таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоят ҳамда ҳудудий ички ишлар бошқарма ва бўлимлари, шунингдек, соҳавий хизматлар бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари иштирокида, видеоалоқа шаклида ташкил қилинган тадбирни вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров бошқариб борди.
Тадбирда хизмат интизоми ва қонунийликни таъминлаш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигига эришиш, пробация хизмати назорати остида бўлган шахслар билан профилактик тадбирларни амалга ошириш, оталиққа олинган ёшлар билан ишлаш, 3-сектордаги маҳаллаларда аҳоли муаммоларини ҳал қилишга оид масалалар муҳокама этилди.
Якунда мавжуд камчиликларни бартараф этишга оид чора-тадбирлар белгиланиб, масъулларга топшириқ ва вазифалар юкланди. Йиғилишда Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Зуфар Курбанов қатнашди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Жиззах вилояти.