Факт

Факт

@SoCapitalUz

Мияни кучайтиришнинг қандай йўллари бор?

1-Усул: Мияни иш билан банд қилинг.

У қанчалик кўп қийин иш бажарса, шунчалик яхши ишлайди. Шундай экан, вазифа нечоғли мураккаб бўлса, шунчалик яхши бўлади, ҳаттоки «мия тутаб кетай деса ҳам». Аммо унга юклайдиган вазифаларингизни тўғри танлашингиз керак, яъни қизиқишларингиз ва имкониятингизга қараб.

2-Усул: Унга мажбурий иш билан босим ўтказманг.

Сиз руҳий босим ўтказмаганингизда, миянгиз анча яхшироқ ишлайди. Шундай нарсалар бор-ки, қийинчиликларга қарамай, уларни бажариш муҳим, яна шундай вазифалар бор-ки, уларни четга суриб қўйса ҳам бўлади. Уни кейинга қолдиринг. Куч йиғиб, истак пайдо бўлганда, унга яна қайтасиз.

Муаммога ечим топа олмай, бир жойдан жила олмаяпсизми? Ўзингизни чалғитинг ва бошқа нарса билан шуғулланинг. Ечим кутилмаганда келади!

Мия ўзи истаган юмуш билан шуғулланса, анча самаралироқ ишлайди. Шунинг учун касбни қизиқишга қараб танлаган маъқул.

3-Усул: Мияга хилма-хиллик беринг.

Бошқа нарсага чалғиш имконияти — ақлий фаолиятингизни самаралироқ қилишнинг ажойиб усулидир. Турли режимларда ишлаш, янги фаолият ва янги таассуротлар – буларнинг бари мия учун яхши рағбатдир.

Касб, хобби, спорт, саёҳатлар, мулоқот — улар сизни ақллироқ қилади. Ҳатто янги ресторанда таомни татиб кўриш ҳам. Ахир бу ажойиб эмасми?

Report Page