“Файзобод” МФЙдан оқиб ўтаётган каналдаги кўприк кенгайтирилиши оқибатида яна бир бино бузилиш билан боғлиқ мурожаат юзасидан муносабат
232421019629-сонли ижро ҳужжати бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг 12.11.2021 йилдаги 2-1108-2101/3738-сонли ижро варақасига асосан қарздорлар Юлдашев Азизжон Бахрамжанович, Кучкарова Робия Вахобовна, Кучкаров Нуриддин Хамиджанович ва Кучкаров Зухриддин Хамиджановичлар ҳисобидан Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳар, "Файзабод" МФЙ Шерматов кўчаси, ҳудудидаги “Жўн” ариқ канали муҳофаза минтақасида жойлашган жами 72.30 кв.м, 18,85 метр узунликдаги 4 хонадан иборат иншоот қурилмалари бузиб ташланиши ва ер майдони дастлабки ҳолатига келтирилиши ва қарздорлар зиммасига мазкур ер майдонини қурилиш чиқиндиларидан тозалаб, олиб чиқиб кетиш мажбурияти юклатилиши тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 15.12.2021 йилда келиб тушган ва шу кунинг ўзида ижро ҳужжати Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўгрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга қарор нусхалари берилган.
Шундан сўнг, қарздорларга берилган огохлантиришлардан сўнг мажбурий буздириш ва мажбурият юклатилиши бўйича шу кунга қадар ижро ҳужжатини ихтиёрий бажармасдан келганлиги учун 26.01.2022 йил куни соат 10:00 га мажбурий ижро харакатлари биринчи марта белгиланганлиги тўғрисида тарафларга талабнома нусхалари берилганидан сўнг, қарздор А.Б.Юлдашев судга ижро ҳужжати бўйича келтирган апелляция шикоятига асосан ФИБ Янгийўл туманлараро судининг судяси М.Қобилов томонидан 24.01.2022 йилдаги 2-1108-2103/4179-сонли чиқарилган ажрими ҳамда ФИБ Янгийўл туманлараро судининг раиси Ш.Ш.Хайдаровнинг 01.02.2022 йилдаги 2-1108-2101/3738-сонли ажримига асосан ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб туриш тўгрисидаги даъво аризасига асосан 12.11.2021 йилдаги ҳал қилув қарори ижроси апелляция шикояти Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляциясида кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб турилиши тўғрисидаги ажрими бўлимга 04.02.2022 йилда келибтушганлиги сабабли ижро харакатлари вақтинчалик тўхтатилган.
Хозирда ФИБ Янгийўл туманлараро судининг 26.02.2022 йилдаги 2-1108-2103/4179-сонли ажримига асосан юқорида келтирилган ижро харакатларини тўхтатиш ажримлари бекор қилинганлиги сабабли, ушбу ижро ҳужжати бўйича давлат дастурига тушган кўприк қурилиши ишлари тўхтаб қолганлиги аниқланганлиги ва бу ижро ҳужжати кечиктириб бўлмайдиган давлат ахамиятига эга бўлган ижро иши бўлганлиги учун мажбурий буздириш 26.02.2022 йил куни соат 14:00 га мажбурий ижро харакатлари иккинчи маротаба белгиланганлиги тўғрисидаги талабиома тегишли ташкилотларга ва қарздорга электрон шакилда берилиб, мажбурий ижро вақтида юқорида келтирилган суд қароридаги манзилга барча жалб қилинган ташкилот ходимлари ва холислар ҳамда қарздор ва унинг оила аъзолари иштирокида чиқилиб қарздорга ижро варақада кўрсатиб ўтилган талабларни ихтиёрий бажариши таклиф қилинганда қарздор ушбу ижро ҳужжати ва суд қарори чиқарган судиянинг камситувчи сўзлар билан менсимасдан ушбу қурилманисекин-секин бузиб олиши ёки бузмаслигини билдирганлиги сабабли ижро ҳужжати ижроси мажбурий тартибда амалга оширилиб, ундирувчи Янгийўл шаҳар ҳокимияти орқали Янгийўл шаҳар Ободонлаштириш бўлимининг махсус техникалари жалб қилинган холда суд қарорида кўрсатиб ўтилган манзил мажбурий тартибда буздирилиб, дастлабки холатига келтирилган ер майдонини қурилиш чиқиндиларидан тозалаб, олиб чиқиб кетиш мажбуриятини бажариш учун қарздор огохлантирилганда қарздор ушбу қурилиш чиқиндилари ва ундаги барча қурилиш материалларини олишдан бош тортиб давлат ходимларига нисбатан қўпол муомилада бўлган холда керак бўлса ўзларинг ушбу чиқиндиларни олиб чиқиб кетларинг келгусида даво этироз қилмайман деб оғзаки равишда барча иштирокчилар ичида огзаки маълум қилганлиги сабабли Янгийўл шаҳар Ободонлаштириш бўлими ходимлари ёрдамида суд қарори тўлиқ ижроси таъминланиши учун ушбу буздирилишда мавжуд бўлган барча қурилиш чиқиндиларини Янгийўл шаҳар "Олмос" МФИ ҳудудидаги эски ғишт ишлаб чиқариш заводи ёнидаги жарликка обориб ташланди ва ер майдони дастлабки холатига келтирилди.
Қарздор Юлдашев Азизжон Бахрамжанович суд қарори бажарилиши давомида давлат ижрочиларининг талабларини бажармасдан суд қарорига қаршилик кўрсатиб хар-ҳил хақоратомуз сўзлар билан камситганлиги учун Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодексининг 198’-моддасига асосан қарздор А.Б.Юлдашевга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари яъни 1.350.000 сўм маъмурий жарима 28.02.2022 йилда қўлланилганлиги тўғрисида қарор нусхаси почта орқали қарздорни манзилига юборилди. Хозирги кунда қарздорга нисбатан қўланилган жаримани ундириш ишлари олиб борилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Янгийўл шаҳар бўлими