Файзиддин Мўмин

Файзиддин Мўмин


Файзиддин Мўмин Фарғона вилоятида оддий ўзбек оиласида туғилиб ўсган. Ўз қишлоғидаги мактабни битириб Тошкент давлат шарқшунослик институтида филология факултетида араб тили бўйича таълим олган.


У болалигидан тил ва адабиётга қизиқади. 6 ёшлигида дадаси вафот этган, шундан сўнг ёлғиз онаси қўлида тарбия топган. Дадасидан қолган китобларни жумладан ўзбек ва жаҳон адабиёти дурдоналарини севиб ўқиган.


Тил ва адабиётга қизиқиш болалигидан бошланган. Мактабда ҳам она тили ва адабиёти ҳамда тарих энг севимли фанлари бўлган.


Унда тил ва адабиёт билан бирга ижтимоий фанларга ҳам қизиқиш кучли. Дунёнинг қандай ишлаши, ижтимоий ва сиёсий қонуниятларни, халқлар ва миллатларнинг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг тарихи, анъаналари ва ҳозирги кундаги ижтимоий ҳолатини ўрганишга қизиқади.


Шарқшунослик институтида ўқиб юрган чоғида Британияга бориш имконияти туғилади. 2003 йил кетганича у ерда қолиб кетади. Брадфорд Университетида тарих ва сиёсатшунослик бўйича бакалаврни битиради. У ерда уйланиб бола-чақали бўлади.


Ўзбекистонда институтга киришидан олдин қалбига туйиб қўйган орзуси араб давлатларига бориб яшаш бўлган. Ана шу орзуга етиш учун ҳаракат қила бошлайди. Инглиз тилини ўқитиш бўйича махсус интенсив трейнингдан ўтиб Саудия Арабистонига ишга қабул қилинади. Пойтахт Риёздаги Қирол Сауд университетида тайёрлов курсидаги талабаларга инглиз тилидан дарс беради. Икки йилдан сўнг Жидда шаҳрига кўчиб у ердаги Қирол Абдулазиз университетида ҳам худди шу соҳада меҳнатини давом эттиради.


Файзиддин Мўмин инглиз тилини ўқитишни шунчаки тирикчилик учун қилади. Аммо унинг ҳақиқий қизиқиши анча кенгроқ бўлиб адабиётдан ташқари Шарқ ва Ғарб жамиятидаги ўзига хос ижтимоий жараёнларни кузатиш,бир бирига таққослаш, шу масалада мустақил изланишлар олиб бориб ўз шахсий кузатувларини ижтимоий тармоқларда баён этишдан иборат. Унинг ғайриоддий нуқтаи назардан кузатиб ўз кузатувларини ёзиб боришини мухлислари катта иштиёқ билан ўқийди.


У кейинги пайтда Ғарб жамиятидаги оилавий қадриятлар ва тарбия масаласига диққат қаратмоқда, шу бўйича маъруза ва суҳбатлар тинглаб хулосаларини оммага улашиб бормоқда.

Report Page