РАСМИЙ МУНОСАБАТ
https://t.me/surxonkadastrСурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутаҳассислари томонидан Сариосиё туман “Қорабоғ” маҳалласидаги ижтимоий тармоқларга тарқалган "Буғдой эккан эдим, пиёз ўсиб чиқибди, бошқа нарсадан хабарим йўқ..." сарлавҳа остида эълон қилинган мурожаати ўрганилиб чиқилиб қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўрганиш жараёнида Сариосиё туман ҳокимининг 2020 йил 24 мартдаги
241-сонли қарорига асосан, “Хондамир Миришкор” фермер хўжалигига жами 1248.6 гектар ер майдони шулардан: 609, 608, 629, 624, 431қ, 647, 649, 650, 651а, 16қ, 627қ дала контурларидан 91.4 гектар сувли ер майдон, 634-дала контуридан 3.0 гектар боғ, 609, 627қ-дала контурларидан 1.0 гектар иссиқҳона, 433-дала контурдан 6.0 гектар чорвачиликка иҳтисослашган сувли, 627қ, 185-дала контурларидан 25.0 гектар сабзавотчиликка ихтисослашган сувли, ҳамда 1115.0 гектар ер майдони яйлов (“Киштут” массиви (яйлови паст, Иккибет, Лопур, Сангисино) 7,8,9,10,35,30қ, 29қ, “Зевар”массиви (Қизилчашма, Девлок, Сарибед, жаршкан) 13,26,43,45,46,47), 16қ-контурда 1.0 гектар балиқхона 6,2 гектар ер майдонлари ажратиб берилган. (ижтимоий тармоқда илова қилинган туман ҳокимининг 2018 йилдаги 1075-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Фермер хўжаликлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерлардан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сон қарори қабул қилинганлигига қадар амалда бўлган, бугунги кунда ушбу қарор кучга эга эмас).
Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси мутаҳассислари томонидан “Хондамир Миришкор” фермер хўжалиги ҳисобидаги 126,4 гектар сувли ер майдонлари мониторингдан ўтказилганда,
44,0 гектарга ғалла экилганлиги, 47 гектарга пахта экилганлиги, 28,0 гектарга (боғ учун ажратилган 3 гектар ер майдонида ҳам) сабзавот экилганлиги,
6,0 гектарга чорвачилик учун озуқабоп экинлар экилганлиги, 1,0 гектарга иссиқхона қуриш ишлари бошланганлиги ва якунланмаганлиги, фермер хўжалигига тегишли ер майдонларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш ҳолатлари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Шунингдек, фермер хўжалигининг боғ учун ажратилган 3,0 га ер майдони туманнинг 2021-2022 йилги дастурига асосан, интенсив токзор барпо этилиши қайд этилган маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил
11 декабрдаги 4549-сонли қарорига асосан, туман ҳокимининг 2020 йил
15 январдаги 32-сонли қарори биланжами жами 362 гектар ер майдони “INDIGO TRADE” МЧЖ ҳамда “Хондамир Миришкор” фермер хўжалиги сабзавотчилик йўналишидаги кластер корхонаси сифатида тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 29- моддасига асосланиб Сариосиё туман хокимининг 2019 йил 2 апрелдаги
1800 сонли қарорига асосан “Хондамир Миришкор” фермер хўжалигига жами 1.0 гектар (0.5 га 609к контуридан, 0.5 гектар 627к контурдан) ер майдони ажратилганлиги инобатга олиниб ушбу майдонга замонавий технология асосида (хитой усулида) иссиқхона қўришга рухсат этилган.
“Хондамир Миришкор” фермер хўжалиги томонидан 2019 йил давомида
1 млн 850 минг АҚШ доллари миқдорида, жорий йилнинг бугунги кунига қадар эса, 210,0 минг АҚШ доллари миқдорида сабзавот маҳсулотлари хорижий мамлакатларга экспорт қилинган.
Шунингдек, “Хондамир Миришкор” фермер хўжалиги ҳисобида хозирги кунда 41 бош қора мол ва 1300 бошга яқин қўй ва эчкилар мавжуд. (2020 йил 1 январ ҳолатига 35 бош қора мол, 800 бош қўй ва эчки мавжуд бўлган.)
Фермер хўжалигида бугунги кунда 30 нафар доимий ва 400 нафарга яқин мавсумий ишчилар меҳнат қилиб келаётганлиги аниқланди.
Сурхондарё вилояти Ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси, Сурхондарё вилояти Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Ахборот хизмати.