"Facebook" ижтимоий тармоғи орқали юборилган мурожаат юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ

"Facebook" ижтимоий тармоғи орқали юборилган мурожаат юзасидан РАСМИЙ БАЁНОТ


Жорий йилнинг 11 декабрь куни соат 14:50 ларда “4–Автобус саройи” МЧЖ тасарруфидаги 38–сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси ҳамда “12–Автобус саройи” МЧЖга бириктирилган 58-сонли йўналишдаги автобус ҳайдовчиси, Шота Руставели кўчасида ким ўзарга харакатланганлиги юзасидан "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамияти қуйидагиларни маълум қилади.

 “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Йуловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат қилиш бошкармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув натижасида, қоидабузар ҳайдовчилар аниқланди. 

Йўловчилар хаётини хавф остига қўйганлиги ва авария ҳолатини содир этганлиги учун, икки ҳайдовчига нисбатан 2020 йилнинг 12 декабрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 128-5 моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. 


Мазкур моддага асосан, ҳайдовчиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима белгиланади.


"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати

Report Page