ФУҚАРОЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

ФУҚАРОЛАРГА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛМОҚДА


Барчамизга маълумки юртимизга коронавирус инфекциясининг кириб келиши муносабати билан карантин эълон қилинган. Карантин даврида фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида Избоскан туман ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда, кўп қаватли уйлар атрофида озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ташкил этиш мақсадида кўчма дўконлар ташкил этилди. Бу эса ўз навбатида аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни узлуксиз етказиб беришда қулайликлар яратилмоқда.


Бундан ташқари маҳалла фуқаролар йиғинларида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ярмаркалари ташкил этилди. Ташкил этилган ярмаркаларда рўзғорга керакли бўлган барча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзонлаштирилган нарҳларда сотилиши назоратга олинган.


Кўчма савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини ва асоссиз ошишига йўл қўймаслик, санитар талабларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида автомашиналарга сектор котиблари, ДСИ, санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ходимлари ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари бириктирилдилар.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube Telegram





































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































































Report Page