ФУҚАРОЛАР УЧУН ЙИРИК КОРХОНАЛАРГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ФУҚАРОЛАР УЧУН ЙИРИК КОРХОНАЛАРГА САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Асака туманида бўлган меҳнат ярмаркасидан сўнг туман ҳокими Мансурбек Алихановнинг ташаббуси билан ишлаш истагидаги фуқаролар учун тумандаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарига саёҳат ташкил этилди. Фуқароларимиз Олдиндан тайёрлаб қўйилган автобусларда ЙХҲБ ходимлари ҳамроҳлигида жойлардаги корхоналарга йўл олдилар. Саёҳат давомида фуқаролар корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита таништириб борилди. Шу корхоналарда ишлаш истагидаги фуқаролар бўш иш ўринларига жойлаштирилди.

Яқинда ишга тушадиган «Ҳамдўстлик» МФЙ педагогика коллежини бўш турган бино ва иншоотлар негизида "Ixlos mega teks“ МЧЖ томонидан ташкил этилган тикувчилик фабрикасига ташрифимиз чоғида «Юқори сифати биз учун муҳим» дея сўзни бошлаган корхона раҳбари ҳозирги кунда бу ерда яратилган иш ўринлар сони 300 нафарни ташкил этади дея фикр билдирди.

Ҳунари бор ҳеч қаерда хор бўлмас деганларидек, аёл ва йигитларимиз Асака тумани «Ахтачи» МФЙ ҳудудида жойлашган саноат зонасида бўлдилар.

Саноат зонасидаги илк манзил "Forest tekstil" масъулияти чекланган жамияти ишлаб чиқариш корхонаси бўлди. Бу ер аллақачон ишга тушган бўлиб ҳозирги кунда 150 нафар аҳоли иш билан таъминланган. Режага киритилган 50 нафар фуқародан бугун яна 10 нафари ишга қабул қилинди.

"Asaka real lyuks" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси ва қозон ишлаб чиқариш корхоналарига эса 12 нафар йигитларимиз ишга жойланди.

Бугун жамиятимиз орасида юриб, унинг ҳар бир кўчаларига, ҳар бир жабҳаларига кириб фуқароларимиз учун хизмат қилаётган туман ҳокимлиги ҳодимлари ҳамда тадбиркорларимиз яратаётган кичик корхоналар ҳам халқимизга муносиб хизмат қилмоқда.

Ҳаёт бамисоли чигаллик, ана шу чигалликдан ечим топиб ўзимизга, халқимизга керакли бўлган ноз неъматларни йиғишда бизга анчагина тажриба керак. Бугунги фуқароларимиз ҳам ўзи учун мустақил қадам қўйишга астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Тезлик давр талаби дея олдига мақсад қўйган "Asaka tekstil“ корхонасига «Аёллар дафтари»га киритилган 12 нафар ҳамда «Меҳнатобод» МФЙда жойлашган ”Asaka city teks" корхоналарига яна 25 нафар фуқаро ишга жойлашди.


Фото: Асака тумани ҳокимлиги
матбуот хизмти


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

Report Page