ФОЙДАЛИ БЎЛДИ
Семинарда Тошкент вилояти статистика бошқармаси ҳамда Зангиота тумани статистика бўлими ходимлари томонидан тумандаги 60 та маҳалланинг 300 дан ортиқ еттилик ходимлари ўқитилди. Уларга аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсад ва вазифалари, ишларни амалга ошириш тартиби, электрон ахборот тизимларидан фойдаланиш, шунингдек, “маҳалла еттилиги” фаолиятидаги муҳим йўналишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Сарвар МАҲАМАТОВ,
туман Статистика бўлими раҳбари.