FLEX дастури аризалар қабул қилишни бошлади

FLEX дастури аризалар қабул қилишни бошлади



1991 йилда сенатор Билл Бредли ва конгрессмен Жим Лич тарихий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишди ва мазкур қонун лойиҳаси FLEX (Future Leaders Exchange - Келажак Лидерлари Алмашинуви) дастурининг яратилишига сабаб бўлди. 

FLEX дастури тўлиқ АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилади. Дастурнинг ташкилий масалалари эса АҚШ Ҳукумат департаментининг Таълим ва маданий алоқалар бюроси томонидан амалга оширилади. Танлов ғолибларига Америкада бир йил бепул ўқиш учун стипендия ва волонтёрлик асосида танланган мезбон оилада яшаш имконияти берилади. Мазкур лойиҳадан кўзланган мақсад америкаликлар ва бошқа миллат вакиллари ўртасида дўстона алоқларни ўрнатишдир.

Минглаб америкаликлар ва маҳаллий мактаблар мазкур грантни қўллаб қувватлайди ва ҳеч қандай ҳақ олмасдан ғолибларни ўқитади, оилаларига қабул қилади. Ўтган 27 йил мобайнида FLEX дастури ўрта мактабларнинг 28 000 нафар ўқувчисига стипендиялар ажратди. 2019-2020 ўқув йилида дастурнинг 977 нафар иштирокчиси АҚШда тахсил олмоқда.

Дастурда кимлар иштирок эта олади?

1.     Ўзбекистон фуқаролари;

2.     15 феврал 2002 – 31 март 2004 орлиғида туғилганлар;

3.     11 синф мактаб ва лицейнинг 2 босқич ўқувчилари;

4.     Инглиз тилида яхши сўзлаша оладиган ўқувчилар;

5.     Яхши ва аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчилар;

6.     Сўнгги 5 йил ичида 90 кундан кўпроқ вақт АҚШда яшамаган ёшлар;


Аризани қандай тўлдириш мумкин?

Ушбу ҳавола орқали сиз онлайн аризани тўлдиришингиз мумкин.

http://bit.ly/36RLgdT

Қуйидаги манзилда аризани қандай тўлдириш кераклиги тушунтирилган.

http://bit.ly/2QVhPSt


Аризалар 2020 йил, 6 февралга қадар қабул қилинади!


 


Report Page