ФИТР САДАҚАСИ
- Фитр садақаси қанақа садақадир?
- Рамазон ойидан кейин фитр хайити кунида бериладиган садақадир.
- Фитр садақаси бериш қандай кишиларга вожиб?
- Шариатда бой деб хисоб қилинадиган кишиларга вожиб бўлади.
- Қанча моли бўлган кишилар шариатда бой ҳисобланади?
- Ўз хожатидан ортиқ кумуш нисоб миқдорича моли бўлган киши бой хисоб қилинади.
- Шунча моли бўлган киши садақа олса бўладими?
- Дуруст бўлмайди, харомдир. Ундай кишига берилган закот, ушур, фитр садақаси, фидя ва бошқа садақалар хеч қайсиси садақадан хисоб қилинмайди.
- Ўз хожатидан зиёда ўттиз сўм миқдорича моли бўлмаган кишига фитр садақаси бериш вожиб бўладими?
- Вожиб бўлмайди, лекин агар берса, савобсиз қолмайди.
- Фақир кишиларга хам фитр садақаси бериш вожиб, дейиш дурустми?
- Дуруст эмас. Садақа бериш вожиб, деган киши зўр гунохкор бўлади. Гўё шариатга хиёнат қилган хисобланади.
- Фитр садақасини бир киши фақат ўзи учунгина берадими ёки ўзига қарашли бошқа кишилар учун ҳам бериши вожибми?
- Ўзи учун хам ва ёш болалари учун хам бериши вожибдир.
- Хотини учун, катта ёшдаги болалари учун, моллик сабий ёш болалари учун фитр садақасини бериш вожиб бўладими?
- Вожиб бўлмайди. Aгар бой бўлсалар, уларнинг ўз гарданларига вожиб бўлади.
- Aгар бир киши хотини, катта ёшдаги болалари ва моллик сабий ёш болалари, хизматкорлари учун фитр садақасини ўзи берса, дуруст бўладими?
- Aлбатта, дуруст бўлади.
- Фитр садақасини қайси вақтда бериш вожиб бўлади?
- Рамазон ўтгандан сўнг, хайит куни тонг отгач, бериш вожиб бўлади.
- Қайси вақтда берса, савоблироқ бўлади?
- Фитр хайити куни хайит намози ўқилмасдан илгари бериш савоблироқдир.
- Aгар бир киши фитр садақасини хайит намозини ўқигунча адо қилолмаса, у киши нима қилади?
- Хайит намозини ўқигандан сўнг беради, бермасдан қолдирмайди.
- Хайит куни бўлгунча Рамазон ичида фитр садақасини бериб қўйиш дуруст бўладими?
- Дурус бўларди.