ФИДОКОРДА ФИДОКОРОНА МЕҲНАТ ҚИЛИШМОҚДА

ФИДОКОРДА ФИДОКОРОНА МЕҲНАТ ҚИЛИШМОҚДА


"Обод қишлоқ" дастурини амалга ошириш учун Андижон вилоятининг ҳар бир туман ва шаҳрида, биринчи навбатда чекка ҳудудларда ва қийин иқлим шароити бўлган ҳудудларда аҳолининг турмуш даражасини тубдан яхшилашни таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, дастур доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни Асака тумани мисолида кўришимиз мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ – 5048 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Асака туман “Фидокор” МФЙ ҳудудида 2 дона трансформатор, 2,4 км узунликдаги кабель тармоғи тортиш, 135 дона темир бетон таянч ўрнатиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда “Адижон ҲЭТК” АЖ томонидан 110 дона темир бетон таянч, 2 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пунктлари ҳамда 2,4 км узунликдаги СИП кабель тармоғи ажратилган бўлиб, ҳозирда Асака туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ўрнатиш ва ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ҳудуддаги барча реконструкция ишлари якунлангач “Фидокор” МФЙ ҳудудидаги Ботир нимстанциясидан чиқувчи Қоратепа фидери сифатли электр энергияси билан таъминланади.    

Шуни ҳам таъкидлаш жоизки 2021 йил «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» давлат дастурларининг ёндашуви ва босқичма-босқич ижросини тубдан ўзгартирган йил бўлди.

"Андижон ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати

Report Page