ФЕРУЗА ХАЙРУЛЛАЕВА

ФЕРУЗА ХАЙРУЛЛАЕВА

https://t.me/vaqt_manzili


* * *
Тун. Қайдадир, нимадир чархланаётир,

Тонггача қолмайди дунёнинг ғами,
Бир аёл қолар – яримми ёрти. 

Ҳарир рўмолида йилларнинг гарди,
Қўлида ҳуснини ғижимлаб,
Далага йўл олар, кўнгилда дарди. 

Чойини қайнатар жавзо қуёши,
Саботин дамлайди “оҳ”ига қўшиб,
Ширин туйилади сабрнинг оши. 

Кун ботиб кетар, қайтмас ортига,
Ойни чархлар осмон алдаб тонггача,
Ушоғи сочилар гул япроғига. 

Тун.
Бир аёл жим йиғлаётир,
Оғриқлар қиррасин текислаб
Нимадир, қайдадир чархланаётир...

Report Page