БОЁВУТЛИК ФЕРМЕРЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ

БОЁВУТЛИК ФЕРМЕРЛАР ҚАСАМЁД ҚАБУЛ ҚИЛИШДИ


Ризқ-рўз яратувчи деҳқоннинг мустақиллик йилларида қадри ошиб, қадди осмон қадар кўтарилди. Президентимизнинг Фармони билан 10 декабр — Қишлоқ хўжалик ходимлари куни сифатида кенг нишонлаб келинмоқда.

Лабзи ҳалол, ғайратли, шижоатли фермерларимизнинг мўл-кўл дон маҳсулотлари етиштириб келинаётганлиги туфайли бугун дастурхонларимиз тўкин, хонадонларимиз, обод турмушимиз фаровон.

Ерни суйиб, ардоқлаб келаётганликлари боис ҳам ҳазрати деҳқонга бугун ҳаммамиз таъзим қиламиз.

Гулистон шаҳри ҳокимлиги қаршисидаги юрт байроғи майдонида ғалладан мўл ҳосил етиштиштиришга азму қарор қилган Боёвут ва Гулистон туманалари фермерлари ўз аҳтларига, шон-шавкатларига содиқлигини ифодалаб, юрт тараққиётига беқиёс ҳисса қўшишни, нопок ишларга қўл урмасликни эзгу ният қилиб, қасамёд қабул қилдилар.

Шундай ғаллакор фермерларнинг қасамёд қабул қилишига бағишланган тадбирлар вилоятнинг бошқа туманларида ўзгача кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг вакиллари иштирок этдилар. 



Report Page