“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: ТЎҚҚИЗИНЧИ КУН

“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: ТЎҚҚИЗИНЧИ КУН


Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилаётган халқаро "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022" мусобақасида дастлабки совриндор аниқланди.

Бугун мусобақада учинчи ўрин учун учрашув ўтказилди. Эртага эса турнирнинг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтади.

 

ОЛТИАРИҚЛАР УЧИНЧИ ЎРИНДА!

Бугун ФарДУ стадионида кечаги ярим финалда мағлубиятга учраган Олтиариқнинг “Дўстлик” ва Деновнинг “Денов” клубилари ўртасида учинчи ўрин учун ўйин ўтказилди.

Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувнинг асосий вақтида 3:3 ҳисобидаги дуранг натижаси қайд этилди. Регламентга кўра, пенальтилар серияси орқали ғолиб аниқланди.

Пенальтилар сериясида олтиариқлик футболчиларга омад кулиб боқди (5:3) ва улар мусобақада 3-ўринни эгаллашга муваффақ бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, эртага "Нефтчи" СК стадионида турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

 

АНОНС

Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

ФИНАЛ

5 февраль

"Нефтчи" СК стадиони

"Қўқон-1912"-" Андижон-1"

Соат 13:00 да

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Report Page