“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: БЕШИНЧИ КУН

“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: БЕШИНЧИ КУН


Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилаётган халқаро "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда.

Бугун учта гуруҳида сўнгги тур ўйинлари ўтказилиб, олтита чорак финалчилар номига ойдинлик киритилди.

“В” гуруҳида Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси учинчи турда ҳам ғалаба қозониб, юз фоизли натижа билан гуруҳ пешқадамига айланди.

“С” гуруҳида эса Қирғизистоннинг “Нур Баткен” жамоаси “Истиқлол” устидан ғалабага эришиб, гуруҳ пешқадами сифатида кейинги босқичга йўл олди.

“D” гуруҳида эса сўнгги турдан кейин учта жамоа бир хил очкога эга бўлди. Мусобақа регламентига кўра, ўзаро ўйинлар натижаси ҳисобга олинди.


Бугунги ўйинлар натижаси билан танишинг:

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

 “В” гуруҳи

3-тур

"Андижон-2" —"Нефтчи"(U-21) – 1:2

"Турон-2" —"Цементчи " – 1:2

 

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

 “С” гуруҳи

3-тур

"Истиқлол" —"Баткен" - 1:3

 

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

 “D” гуруҳи

3-тур

"Денов" —"Андижон SGS" – 5:3

"Пахтакор-79"—" Дўстлик" -  2:4

 


АНОНС

Эртага “А” гуруҳида сўнгги 3-тур беллашувлари бўлиб ўтади.

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

 “А” гуруҳи

3-тур

30 январь, якшанба

"Қўқон-1912" - "Андижон-1" – Нефтчи СК стадиони 14:00

"Алай" - "Навбаҳор-2" - Нефтчи СК стадиони – 11:00

 

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Report Page