ФАРЗАНДЛАРНИ УЙДА ДАРС ТАЙЁРЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ СИРЛИ ФОРМУЛАСИ

ФАРЗАНДЛАРНИ УЙДА ДАРС ТАЙЁРЛАШГА ЎРГАТИШНИНГ СИРЛИ ФОРМУЛАСИ

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Педагогика ва психология факультети ўқитувчиси Байкунусова Гу…

Ҳозирги кунда бутун дунёда кароноврус пандемияси натижасида бўлиб турган вазият жамиятнинг кўп соҳаларига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ўз навбатида бу таълим тизимига ҳам тегишли ҳисобланади. Карантин кунларида она-оналар ва фарзандлар ўртасидаги муносабат янада яқинлашади. Ўқитувчилар ўқувчиларнинг бажараётган вазифаларини масофадан туриб онлайн тарзида баҳоламоқдалар. Ҳозирда ўқувчиларнинг вазифаларни бажаришлари ва фанларни ўзлаштиришлари кўпрок ота-оналарга боғлиқ бўлиб қолмоқда. Улар  ўқитувчилик вазифасини ўз зиммаларига олиб, фарзандларининг дарсларини мунтазам назорат қилиш баробарида дарсларини ўз вақтида ўзлаштиришига астойидил ҳаракат қилмоқдалар. Улар ўқитувчилик маъсулиятини осон эмаслигини янада англаб етаётгани ҳеч кимга сир эмас. Ота-оналарнинг энг катта муаммоси фарзандларини ўз вақтида таълим олиши ва дарс тайёрлашга имкон қадар шароит яратишни ўз зиммаларига олган. 

Уйга вазифанинг муҳимлигининг беш сабаби:

- Мактабда олган билим ва кўникмаларни мустаҳкамлайди

- Ўқувчида янада маъсулиятни оширади.

- Хотирани тиклайди ва диққатнинг тўплашга ёрдам беради.

- Ўз-ўзини назорат қилиш ва мустақил фикрлашга эга бўлади.

- Ўзига бўлган ишонч ҳиссини оширади.

Она-оналар ўғил-қизлари учун дарс тайёрлашида фаоллик кўрсатсагина, уларда ўқишига нисбатан фаоллик ортади. Сабаби, уларнинг муҳим иш билан шуғуланаётганлик ҳиссини беради. Она-оналар фарзандларига дарс тайёрлашига кўмаклашиши дегани, соатлаб бирга дарс қилиш керак дегани эмас. Аксинча, дарсларни ташкил этиш билан боғлиқ кўникмаларни ўргатиш, қийин вазиятларда уларга тушунтириш ва ютуқларга эришишида ёрдамлашиш. 

Тавсиялар:

1.               Фарзандингизнинг устози билан доимо алоқада бўлинг. Синф мажлисларида фаол қатнашинг. Доимо уйга берилган вазифаларини назорат қилиб туринг.

2.               Уйда дарс тайёрлашга шароит яратинг. Ёруғликнинг керакли миқдорда тушишига эътиборли бўлинг. Эътиборни жалб этмайдиган дарс столи бўлсин.

3.               Дарс тайёрлашнинг доимий вақтини белгиланг. Дарсларни тайёрлаш вақтини боланинг хоҳишига қаранг ва зерикиб қолмаслиги учун орада қизиқарли машғулотлар бажаришига имконият беринг. Холерик типдаги болаларга айниқса, турли ўйинлардан сўнг дарс қилдириш маъқул кўринади. Флегматик типдагилар эса кўп вақтини шошилмасдан дарс қилишни хоҳлашади. Меланхолик типдаги болаларга тез-тез чарчаб қолишини ҳисобга олиб, уларга сокин дам олиш муҳитини яратиш зарур ҳисобланади. Дарсларни бажаришида болаларнинг характер жиҳатлари ҳам муҳим ўрин тутишини унутманг.

4.               Фарзандларингиз ўзи бажарадиган ишлари учун режа тузиб олшига ўргатинг. Бу улардаги маъсулиятни яна ҳам оширишга ёрдам беради.

5.               Фарзандингиз дарс тайёрлашида эътиборини тортадиган баланд мусиқа ва телевизор овозини асло баландлатманг. Дарс тайёрлашида болага салбий таъсир этади ва фикрни чалғитади.

6.               Сиз фарзандингизга намуна бўлинг. Улар айниқса ота-оналарига тақлид қилишни яхши кўради. Улар учун сиз “кўзгу” эканлигингизни унутманг! Биз китоб ўқисак, “Дарсингни қил!” дейишимизга умуман ҳожат қолмайди, албатта!

7.               Фарзандингиз бажарган ишларини ва тиришқоқлигини ўз вақтида мақтанг ва рағбатлантиринг. Рағбат ўзига бўлган ишонч ҳиссини янада  оширишга ёрдам беради.

8.               “Собиқ-ўқувчи” синдромидан воз кечинг. Кўпинча ота-оналарга фарзандининг олган баҳоси муҳим ҳисобланади. Бу аслида хато фикр. Муҳими унинг баҳоси эмас, балки олган билими эканлигидадир. Бундай фикрлашга болалик хотираси ва ҳадиксираш ҳисси ундайди. Яъни, бажарилмаган уй вазифаси учун уят ҳисси фарзандимизда ҳаммаси “идеал” бўлиш керак деган туйғуга олиб келади. Лекин, бунда биз ўз ўтмишимиз билан фарзандимиз келажагини алиштириб қўямиз. Аслида боланинг ўқишидаги хатоси, бу унинг шахсий хатоси ва тажрибаси эканлигини англаб етинг!

9.               Фарзандингиз учун ҳам мотиватор ҳам монитор бўлинг. Монитор бўлиш у билан доим қизиқиб, уни доим назорат қилишни англатади. 

Қандай қилиб болада мотивацияни ошириш мумкин? Фарзанд доим ота-онасидан ўрнак олади. Сизнинг она-ота сифатидаги вазифангиз уни ҳаётда энг зўр бўлишга ундашдан иборат. Келинг, бу борада ҳам психологни баъзи маслаҳатларига қулоқ тутамиз.

1. Болага кичик ва катта мақсадларни ўз олдига қўйишни ўргатинг. Ота-она сифатида Сиз бу мақсадлар ҳақиқатда меҳнат натижасида эришишини тушунтиринг.
2. Фарзандингиз муваффақиятини биргаликда нишонланг ва доим меҳнатини қадрланг ва мақтанг.
3. Фарзандингизни келажакда бажармоқчи бўлган ишига ишонч ҳиссини орттиринг. Шубҳа ва ҳадиклардан воз кечинг.
4. Фарзандингиз қизиқишлари ҳақида кўпроқ билинг. Бу Сизни ғамхўрлик қилаётганингизни кўрсатади.
5. Фарзандингиз учун доим Сиз ижобий ва тўғри йўл кўрсатувчи бўлиб қолинг. Фарзандингиз сизда қўрқинч ва шубҳани кўрмасин, шунда ўзига нисбатан ишончи ортади.

Айтишларича, уй вазифасини бажариш билан боғлиқ ота-онанинг талаби ва боланинг масъулияти ўртасидаги номутаносиблик доимо сақланиб қолади. Сиз учун берган маслаҳатларимиз Сиз азиз ота-оналар ва болаларингиз ўртасида бундай номутаносибликни камайишига ёрдам беради деб ўйламиз. Доимо ўғил – қизларнинг билим олишида ота-оналарнинг ҳиссалари ва маъсулятлари катта эканлигини ҳеч утутмаслигимиз керак. Ҳозирги даврда уларнинг масофадан туриб таълим олишида вазифаларимиз кўп ва муҳим эканлигини утутмайлик.



Report Page