ФАРЗ НАМОЗГА ЕТИШИШ
@fitrat.uzКиши фарз намозни бошлаганидан кейин уша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракатга сажда қилмаган бўлса ёки тўрт ракъатли бўлмаган намозда
сажда қилган бўлса, ўз намозини кесади ва иқтидо қилади. Шунингдек, тўрт ракъатлисида хам, бир ракьат қўшганидан кейин.
Агар мазкур намоздан уч ракатни ўқиган бўлса, уни тамом килади ва нафлни ният қилиб иқтидо қилади. Илло, асрда буни қилмайди.
Азон айтилган масжиддаги одам намозни ўқимай чиқиши макрухдир. Бошқа жамоатни қоим қилувчига макрух эмас. Шунингдек, пешин ва хуфтонни ўқиб олганларга хам. Илло, иқома пайтида макрухдир.
иккисидан бошкасида агар иқома айтилса хам, чиқаверади.
Бомдоднинг суннатини ўқиса, фарз жамоатига етиша олмайдиган бўлса, суннатни тарк қилади. Ким фарздан
бир ракатга етадиган бўлса хам, суннатини уқийди.
Бомдоднинг суннати қазосини факат фарзига тобеь
бўлган холдагина ўқийди.
Икки холатда хам пешиннинг суннатини тарк қилиб, иқтидо қилади. Сунгра унинг қазосини бир жуфт суннатидан аввал уқийди. Ўша иккисидан бошқаларни асло қазо қилинмайди. Намозни жамоат билан уқиш ўта савобли амал. Уни аввалидан охиригача имом билан уқилса, савоби мукаммал бўлади. Такбири тахримани имом билан бирга айтиш катта фазилатдир.
Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят килинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
«Имом фақат унга эргашилмоги учун килинган. Бас, қачон у такбир айтса, сиз хам такбир айтинг. У такбир айтмагунча, сиз такбир айтманг. Качон у рукуь қилса, сиз хам рукуь қилинг. У рукуь килмагунча, сиз рукуь килманг. Қачон у сажда қилса, сиз хам сажда қилинг. У сажда қилмагунча, сиз сажда қилманг», дедилар».
Абу Довуд ривоят килган.
Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда қилмаган бўлса ёки тўрт ракъатли бўлмаган намозда сажда қилган бўлса, ўз намозини кесади ва иктидо килади.
Бир киши бехабар холда бир намозни ёки унинг қазосини ўқиётган эди. Бирдан худди ўша намозга жамоат учун
иқома айтилиб колди. Шунда у биринчи ракатнинг саждасини қилмаган бўлса, тик турган холида икки тарафга салом бериб, намозини тугатади ва бориб, жамоатга қўшилади.
Бомдод ва шом намозларида биринчи ракатнинг саждасини қилган бўлса хам, намозини кесиб, жамоатга қушилади, чунки бир узи ўқигандан кўра жамоат билан ўқиш савоблидир.
Ибн Умар розияллоху анхумодан ривоят қилинади:
«Расулуллох соллаллоху алайхи васаллам:
«Жамоат намози ёлғизнинг намозидан йигирма етти даража афзалдир», дедилар».
Бешовларидан факат Абу Довуд ривоят килмаган.
Шунингдек, тўрт ракатлисида хам, бир ракат қўшганидан кейин.
Яьни тўрт ракъатли намознинг биринчи ракати саждасини қилган бўлса, унга яна бир ракат қўшиб, салом беради ва жамоатга қўшилади. Агар мазкур намоздан уч ракъатни ўқиган бўлса, уни тамом қилади ва нафлни ният қилиб иктидо қилади.
Уша тўрт ракатли намознинг уч ракатини ўқиб бўлганидан кейин иқома айтилиб қолса, қолган тўртинчи ракьатни хам ўқийди. Намозини тамомлаб бўлганидан кейин, савоб учун нафлни ният қилиб жамоатга қўшилади.
Илло, асрда буни килмайди.
Чунки асрнинг фарзини ўқиб бўлгандан кейин нафл Ўқиш макрухдир.
Азон айтилган масжиддаги одам намозни ўқимай чиқиши макрухдир.
Чунки бундан Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг ўзлари қайтарганлар.
Манба: “Кифоя” 1-қисм Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф