ФАРМОН ВА ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА

ФАРМОН ВА ҚАРОР ИЖРОСИ АМАЛДА


Паркент тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Сенати қўмита раислари Қутбитдин Бурханов, Малика Қадирханова ва ИИВ Академияси профессори Шариф Қобиловларнинг туман Халқ депутатлари кенгаши депутатлари ва котибият раҳбар ҳамда аъзолари, доимий комиссия аъзолари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Паркент тумани Халқ депутатлари кенгаши аъзолари ва доимий комиссия аъзолари тўғридан-тўғри, Тошкент вилоятининг қолган шаҳар-туман депутатлари, котибият мудирлари ва комиссия аъзолари видеоалоқа воситаси орқали иштирок этдилар.

Учрашув давомида янги таҳрирдаги «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг 5 июль куни имзоланган «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда «Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғричида»ги Қарори мазмун-моҳияти хусусида сўз борди. Шунингдек, учрашувда республикамизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва гендер тенглигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, уларнинг халқаро ҳамжамиятлар томонидан эътироф этилаётгани борасида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

Паркент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


Report Page