“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022”: ТАҚВИМ ТАСДИҚЛАНДИ

“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022”: ТАҚВИМ ТАСДИҚЛАНДИ


Ҳар йили Фарғонада анъанавий тарзда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги" мусобақаси бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Фарғона вилоят ҳокимлиги, туризм ва спорт бошқармаси, вилоят футбол ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилаётган жорий йилги турнир 25 январь - 4 февраль кунлари бўлиб ўтади. Бу йилги мусобақада 14 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ўйинлар "Нефтчи" спорт мажмуаси ўйингоҳи, Фарғона давлат университети ўйингоҳларида ўтказилади.

Айтганча, бу йилги турнир халқаро мақомига эга бўлиб, унда Қирғизистонинг “Баткен” ва “Алай” жамоалари ҳам қатнашади.

 

Гуруҳлар билан танишинг:

"А" гуруҳи

“Навбаҳор-2"

"Қўқон-1912"

"Алай" (Қирғизистон)

"Андижон-1"


"В" гуруҳи

"Нефтчи" (U-21)

“Турон-2"

"Андижон-2"

"Цементчи"


"С" гуруҳи

"Баткен" (Қирғизистон)

"Нефтчи-Хамза"

"Истиқлол"


"D” гуруҳи

"Дўстлик"

"Андижон SGS”

"Пахтакор-79"


Гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими:

Чорак финал баҳслари 1 февраль, ярим финал босқич ўйинлари 3 февраль саналарига белгиланган. Ҳал қилувчи финал баҳси эса 4 февраль кунига режалаштирилган.

Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади


Report Page