“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: ОЛТИНЧИ КУН
Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилаётган халқаро "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда.
Бугун гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари ўтказилиб, барча чорак финалчилар номига ойдинлик киритилди.
“А” гуруҳида биринчи ўйинда Ўшнинг “Олой” жамоаси “Навбаҳор-2” клубига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бироқ ушбу ғалаба қирғизистонликларга чорак финалга чиқиш учун етарли бўлмади.
Гуруҳдаги иккинчи баҳсда “Қўқон-1912” – “Андижон-1” жамоалари майдонга тушишди. Муросасиз кечган учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди. Натижада ушбу икки жамоа чорак финалга йўл олди.
Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"
“А” гуруҳи
3-тур
30 январь, якшанба
"Қўқон-1912" - "Андижон-1" – 0:0
"Алай" - "Навбаҳор-2" - 2:1
Якуний жадвал
Чорак финалда учрашадилар:
1 феврал
Цементчи – Денов “Нефтчи СК” стадиони соат - 11:00
Дўстлик – Турон-2 “ФарДУ” стадиони соат - 11:00
Баткен – Андижон -1 “ФарДУ” стадиони соат – 14:00
Қўқон-1912 – Истиқлол “Нефтчи СК” стадиони соат - 14:00
Ярим финал ўйинлари 3 февраль, ҳал қилувчи финал баҳси эса 4 февраль кунига белгиланган.
Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади