“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: ЕТТИНЧИ КУН

“ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2022” КУНДАЛИГИ: ЕТТИНЧИ КУН


Фарғонада анъанавий тарзда ўтказилаётган халқаро "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022" мусобақаси ўзининг қизғин палласига кирди. Бугун мусобақанинг чорак финал учрашувлари ўтказилди.

 

“ДЎСТЛИК”НИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ

Чорак финалнинг дастлабки баҳсида Олтиариқнинг “Дўстлик” жамоаси Яйпаннинг “Турон-2” клубини доғда қолдирди. ўйинда ҳисобни очишларига қарамай, яйпанликлар устунликни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишмади. Натижада “Дўстлик” ярим финал иштирокчисига айланди.

Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

Чорак финал

"Дўстлик" - "Турон-2" - 2:1

Голлар: Улуғбек Мирзамаҳмудов, Мўйдин Мамазулунов - Фаррухжон Қодиров.

 

ПЕНАЛЬТИЛАР СЕРИЯСИДАГИ ОМАД

Чорак финалнинг яна бир учрашувида мухлислар ажойиб ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Гуруҳ босқичида барча учрашувларда ғалаба қозониб, юз фоизли натижа қайд этган Қувасойнинг “Цементчи” жамоаси пенальтилар сериясида Сурхондарёнинг “Денов” клубига ютқазиб қўйди.

Мазкур учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида интиҳо топди. Футбол лотореясида эса омад деновликларга кулиб боқди.

 Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

Чорак финал

"Цементчи" - "Денов" - 1:1 пен серияси 3:4

 

 АНДИЖОНЛИКЛАРНИНГ ИРОДАЛИ ҒАЛАБАСИ

“Нур Баткен” – “Андижон-1” ўйини драматик тарзда кечди. Андижонликлар 0:2 ҳисобида ютқазаётиб, ирода намоён этган ҳолда ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

Чорак финал

"Нур Баткен" - "Андижон-1" – 2:3

 

ҚЎҚОНЛИКЛАРНИНГ ЙИРИК ҒАЛАБАСИ

Мусобақа ғолиблигига асосий даъвогар саналган – “Қўқон-1912” жамоаси чорак финалда Фарғонанинг “Истиқлол” клубига қарши майдонга тушди. Қўқонликларнинг устунлигида ўтган баҳсда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.


Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

Чорак финал

"Қўқон-1912" - "Истиқлол" – 3:0

Голлар: Шаҳзодбек Нурматов (18 пен), Авазхон Маматхўжаев (41), Анвар Хожимирзаев (86).

 

АНОНС

Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2022"

ЯРИМ ФИНАЛ

3 февраль

"Қўқон-1912" - "Денов"

"Нефтчи СК" стадиони. Соат 14:00да

 

"Андижон-1" - "Дўстлик"

ФарДу стадиони. Соат 14:00да

Ярим финал ўйинлари 3 февраль, ҳал қилувчи финал баҳси эса 4 февраль кунига белгиланган.


Аброр ДЕҲҚОНОВ тайёрлади

Report Page