ФАРҒОНА ВА СЎХ ТУМАНЛАРИДА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

ФАРҒОНА ВА СЎХ ТУМАНЛАРИДА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ


Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 10 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2020 йилдаги вазифалари тўғрисида”ги 1-сонли ҳамда Фарғона вилоят ҳокими – фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 18 февралдаги 4-сонли буйруқларига асосан, вилоятнинг Фарғона ва Сўх туманларида 2020 йил 22-24 сентябрь кунлари қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказилди. Ушбу тадбирда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг “Фарғонатумангаз” ва “Сўхтумангаз” газ таъминоти бўлимлари ҳам фаол иштирок этдилар.

“Фарғонатумангаз” газ таъминоти бўлими биносида ўқув тактик машғулоти беш босқичда амалга оширилиб, махсус куч ва воситалар жалб қилинган холда юқори савияда ўтказилди.

Газ таъминоти бўлимларидан 8 та техника воситалари ҳамда 106 нафар шахсий таркиб сафарбар этилди.

Шу билан бирга, машғулот давомида карантин қоидаларига риоя қилган холда “Газ баллонларидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари”, “Ис газидан заҳарланишдан эҳтиёт бўлинг” каби мавзуларга оид тарғибот материаллари аҳоли хонадонларига тарқатилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

 Ўтказилган қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида “Фарғонатумангаз” ва “Сўхтумангаз” газ таъминоти бўлимлари ўз вазифаларини тўлиқ бажардилар.

“Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ матбуот ҳизмати.

Report Page