“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ХИЗМАТДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН 2 ДОНА МАҲСУС КИЧИК ЮК ТАШИШ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.

“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖДА ХИЗМАТДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН 2 ДОНА МАҲСУС КИЧИК ЮК ТАШИШ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ.


Жамиятимиз раҳбарияти томонидан хар бир бўлим, хизмат, туман ҳамда шаҳар электр таъминоти корхоналарида мехнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш самарадорлиги ошириш, улар учун қулай шарт–шароит яратишда доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Бугун, Ўзбекистон ҳамда Фарғона туман электр таъминоти корхоналарига фаолият давомида наъмунали иш ташкил қилгани, давлат дастурлари ижросини бажарилишида жонбозлик кўрсатиб келаётганликлари учун, хизматда фойдаланиш учун жамиятга олиб келинган, 2 дона “Газел” русумли енгил юк машинаси топширилди.

Эндиликда, Ўзбекистон ва Фарғона туман электр таъминоти корхоналари ходимлари туманда юзага келган электр таъминотидаги аварияли ҳолатларда тезкорлик билан хизмат кўрсатиш, бундан ташқари электр таъминотини яхшилаш борасидаги қатор дастур ва қарор ижроларини бажарилишида ишчи ҳодимларга қулайлик бўлди.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ

Матбуот хизмати


Report Page