ФАО/ГЭФнинг “Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида “Гендер тенглигини таъминлаш орқали атроф-муҳитни асраш” мавзусидаги БМТнинг “Бутунжаҳон атроф-муҳит куни”га бағишланган фототанлов НИЗОМИ
1.Танлов
1972 йил 5 июнда Стокгольм шаҳрида БМТнинг атроф-муҳитга бағишланган Конференциясида Бутунжаҳон атроф-муҳит кунини нишонлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Мазкур қарордан кўзланган мақсад халқаро ҳамжамият эътиборини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ҳамда глобал экологик инқирознинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишга қаратишдан иборатдир. Эллик йилдирки, дунёнинг қатор мамлакатларида Бутунжаҳон атроф-муҳит куни нишонланиб келинади, ушбу санага бағишлаб турли хил тадбирлар, жумладан, “яшил” концертлар, кўрик-танловлар, боғлар яратиш, шунингдек, атроф-муҳитни тозалашга қаратилган турли экологик акциялар ўтказилади. ФАОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳар йили ушбу муҳим кунни кенг нишонлайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (“ФАО” ёки “Ташкилот”) Бутунжаҳон атроф-муҳит кунини нишонлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасида фотосуратлар танловини ташкил этмоқда.
Танлов гендер тенглигини таъминлаш орқали атроф-муҳитни асраш, аҳолида Ўзбекистоннинг экологик ҳолати учун масъулиятни шакллантиришдан иборат.
Танлов иштирокчилари учта йўналиш бўйича баҳоланади:
- Гендер тенглигини таъминлаш орқали атроф-муҳитни асраш;
-Ўрмон бекаси- табиат онаси;
-Она табиат бешигини оналар тебратади.
Танлов иштирокчилари (кейинги ўринларда “Иштирокчилар” деб юритилади) атроф-муҳитни муҳофаза қилишда хотин-қизларнинг ўрни, ўрмон хўжаликларида гендер тенгликни таъминлаш орқали атроф-муҳитни асрашни акс эттирувчи фотосуратларни тақдим этишга таклиф қилинади.
2.Фотосуратларни саралаш мезонлари
Фотосуратлар Ўзбекистон вақти билан 2023 йил 20 май 24.00 гача қабул қилинади. Белгиланган муддатдан кейин келиб тушган аризалар кўриб чиқилмайди. Танловда иштирок этиш бепул. Ишни баҳолаш тугагандан сўнг, барча ғолиблар электрон почта орқали хабардор қилинади. ФАО электрон почта хабарномасини олгач, иштирокчи тақдирлаш тадбирида қатнашишга розилигини билдирган ҳолда унга жавоб бериши керак. Агар ФАО хабар берилгандан сўнг етти (7) кун ичида жавоб олмаса, ФАО мукофотни бошқа иштирокчига топшириш ҳуқуқига эга.
3. Розилик
Аризани топшириш орқали иштирокчи Низомда кўрсатилган умумий шартлар ва қоидалар, шунингдек, муаллифлик ҳуқуқи ҳужжати ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидалари билан танишганлигини, тушунганини ва розилигини тасдиқлайди.
4. Ғолиблар учун совғалар
Ҳар бир номинацияда 1, 2, 3-ўринлар учун қимматбаҳо совғалар топширилади, уларнинг формати ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланади.
Танлов ташкилотчиси оригинал асарлар учун қўшимча мукофотларни жорий этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Мукофотлар алмаштирилиши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас.
5. Умумий шартлар ва қоидалар
5.1. Танловда фақат жисмоний шахслар (“иштирокчилар”) иштирок этишлари мумкин. Кўрсатилган ёш танловда иштирок этиш учун ариза бериш пайтидаги ёшдир. Агар иштирокчи танловга фотосурат топшириш пайтида 18 ёшга тўлмаган бўлса, унинг ота-онаси ёки қонуний вакилининг розилиги талаб қилинади.
5.2. ФАО ходимлари ва яқин оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси, фарзандлари, ака-ука ва опа-сингиллар ва уларнинг турмуш ўртоқлари) ёки уларнинг қариндош-уруғлари фототанловда иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас. ФАО мазкур мувофиқликни ўз ихтиёрига кўра белгилайди.
5.3. Танловни ташкил этишда иштирок этаётган ҳамкор ташкилот ходимлари, уларнинг қариндошлари, шунингдек, ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг қариндошлари танловда иштирок эта олмайди.
ФАО ўз ихтиёрига кўра, танлов иштирокчининг аризасида қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлса, уни қабул қилишни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади:
а. Тўлиқ эмас ёки мавзуга алоқадор эмас;
b. ФАОнинг холислиги ва мустақиллигига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлса, ФАОга салбий муносабатда бўлса, фотосуратлардаги шахсларнинг тасвирлари камситилган ҳолда берилса;
c. Фотосуратлар яланғоч шахсларни, таҳдидларни, ноқонуний, ёлғон, ҳақоратли, безовта қилувчи, туҳмат, қўпол, одобсиз, жанжал қўзғатувчи, порнографик ёки одобсиз материалларни ўз ичига олса;
d. жиноий ҳуқуқбузарлик ҳисобланиши мумкин бўлган, фуқаролик жавобгарлигини келтириб чиқарадиган ёки қонунни бошқача тарзда бузиб, талқин этишга қаратилган ёки юқорида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни рағбатлантирадиган ҳар қандай материални ўз ичига олcа;
е. Ташкилотнинг ушбу Умумий шартлари ва қоидаларига мос келмаса ёки Ташкилотнинг қадриятлари ва етакчи тамойилларига мос келмаса.
6. ФАО, шунингдек, ҳар қандай ариза ва/ёки иштирокчи танлов талабларига (шу жумладан, иштирокчининг шахси ва манзили) мувофиқлигини текшириш ва танлов талабларига жавоб бермайдиган, танлов қоидалари, муаллифлик ҳуқуқи ва махфийлик қоидаларини ёки ариза бериш тартибини бузган ҳар қандай иштирокчини танлов иштирокчилар сафига киритмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
7. ФАО Танловда қатнашиш ёки Танлов билан боғлиқ ҳар қандай материалларни тақдим этиш учун ҳақ тўламайди ёки ҳар қандай бошқа харажатларни қопламайди.
8. Тақдим этилган материалларда логотиплар, URL манзиллар, телефон рақамлари ёки бевосита хайрия сўровлари бўлмаслиги керак.
9. ФАО, унинг ходимлари ва вакиллари иштирокчининг танловда иштирок этиши ёки берилган совринларни қабул қилиш ёки улардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган ҳар қандай даъво, талаб, йўқотиш ёки ҳар қандай турдаги ёки характердаги жавобгарлик учун жавобгар бўлмайди.
9. ФАО, унинг ходимлари ва вакиллари жўнатувчи, маълум тармоқлар, тизимлар, аппарат ёки дастурий таъминотдаги техник носозликлар билан боғлиқ, тўлиқ бўлмаган, йўқолган, шикастланган, кечикиб келган, нотўғри йўналтирилган ёки ўқиб бўлмайдиган аризалар ёки ҳар қандай турдаги алоқа ёки техник носозликлар, шу жумладан, аризалар келиб тушмаганлиги учун жавобгар бўлмайди.
10. ФАО исталган вақтда ФАОнинг оқилона назорати остида бўлмаган кутилмаган ҳолатлар юзага келган тақдирда танловни бекор қилиш, ўзгартириш, тўхтатиб туриш ёки кейинга қолдириш ҳамда ушбу умумий шарт ва қоиаларни ўзгартириш, бекор қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
11. ФАО иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳар қандай маълумотлар, суратлар ва бошқа материалларнинг тўғрилиги ёки ҳақиқийлигини тасдиқламайди. ФАО иштирокчилар томонидан тақдим этилган ҳар қандай маълумотлар ва материалларнинг мазмуни учун жавобгарликни ўз бўйнига олмайди.
12. Танловга аризаларни тақдим этиш орқали иштирокчилар ФАОни учинчи шахс томонидан Ташкилотга қўядиган ҳар қандай даъволар, талаблар, зарарлардан ҳимоя қилиш, ҳар қандай турдаги ёки характердаги жавобгарликўз зиммасига олишга рози бўладилар. Шу билан чекланмасдан: барча суд харажатлари, адвокат тўловлари, низоларни ҳал қилиш бўйича тўловлар ва иштирокчи томонидан тақдим этилган фотосуратлардан Ташкилот томонидан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган ёки улар билан боғлиқ бўлган зарарларни тўлашни ўз зиммасига олади. Ушбу бўлим бўйича мажбуриятлар танлов тугаганидан кейин ҳам амал қилади
13. Танловга аризалар юбориш орқали иштирокчилар шахсий маълумотлар, хусусан исм ва манзилини қайта ишлаш, бошқалар билан бўлишиш, танлов мақсадлари ва контекстида, ФАО институционал фаолияти ва бошқа ҳар қандай мақсадларда фойдаланилиши мумкинлигига розилик билдиради. Ушбу маълумотлар ФАО томонидан ариза берувчининг шахсини, почта манзили ва телефон рақамини ёки бошқа йўл билан аризачининг танловда иштирок этиш ҳуқуқини текшириш учун ҳам ишлатилиши мумкин.
14. Ушбу Умумий шартларда, Танловда иштирок этиш билан боғлиқ бошқа қоидаларда Танловга нисбатан қилинган ҳар қандай ҳаракат ёки баёнот ФАО томонидан тақдим этиладиган имтиёзлар ва шартлардан воз кечиш, деб ҳисобланмайди.
Муаллифлик ҳуқуқи ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш
15. Танловга тақдим этилган материалга муаллифлик ҳуқуқи иштирокчиларга тегишли бўлиши керак. Агар материалда бирон бир шахс ёки ўзга шахснинг тасвири бўлса, иштирокчилар ушбу шахслардан материални Танловга киритиш ва ФАО томонидан ушбу Умумий шартлар ва қоидаларда кўрсатилшган мақсадларда фойдаланиш учун рухсат олишлари керак. Иштирокчи, шунингдек, материалда тасвирланган шахсларнинг ҳар бири ушбу расмдан фойдаланишга рухсат берганлигини тасдиқлайди.
16. Иштирокчи учинчи шахс тақдим этган материалга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини талаб қила олмаслигини билдирди.
17. ФАО Танловга келган фотосуратлардан фойдаланиш учун қўшимча рухсатномалар сўрамайди ва учинчи шахсларнинг ҳуқуқларининг бузилиши ҳақидаги ҳар қандай даъво ёки шикоят учун жавобгар бўлмайди.
18. Иштирокчи Танловда қатнашиш билан боғлиқ бирор бир учинчи шахс томонидан қўйилган ҳар қандай даъволар учун жавобгар бўлади. Юқорида келтирилган қоидалардан бирортасининг бузилиши сабабли ҳар қандай шахс юридик шахс хизмати учун бўлган барча тўловлар ва бошқа пул маблағларини ФАОга тўлиқ қоплайди.
20. Материалга нисбатан муаллифлик ҳуқуқи иштирокчиларда қолади. Муаллифлик ҳуқуқи эгаси ФАО томонидан асар чоп этилганда аниқланади. Хато ёки назорат туфайли муаллифлик ҳуқуқи эгасининг аниқланмаслиги ушбу шартнинг бузилиши ҳисобланмайди.
21. Танловда қатнашиш орқали иштирокчилар тақдим этилган фотосуратлардан ФАО томонидан бепул фойдаланишга розилик билдирадилар ва иштирокчилар ФАОга тақдим этилган фотосуратларни кўпайтириш, тарқатиш, намойиш қилиш, шу жумладан қуйидагиларда Танловга келган фотосуратлардан фойдаланишга розилик билдирадилар:
- ФАО корпоратив веб-сайтида: www.fao.org
- Ташкилот ишини тасвирлаш учун корпоратив видеоларда ёки рақамли ёзувларда
- ФАО нашрлари, брошюралари ёки плакатларида
- ижтимоий тармоқларда, шу жумладан ушбу танловни тарғиб қилиш мақсадида
- ФАО томонидан ўз фаолиятини тарғиб этиш учун фойдаланиладиган ҳар қандай бошқа оммавий ахборот воситаларида.
22. Ариза бериш тартиби
22.1. Танловга битта муаллиф ёки муаллифлар гуруҳидан 7–10 тагача фотосуратлар қабул қилинади (серия битта иш сифатида қабул қилинади).
22.2. Иштирок этиш ва суратга олиш учун электрон ариза (1-иловага қаранг) Nargis.Kosimova@fao.org манзилига юборилиши зарур. Аризада муаллифнинг исми, фамилияси ва алоқалари, серия ёки расмнинг номи, асар учун илова матни бўлиши керак. Мурожаат учун телефон: +998935342634. Шанба ва якшанбадан ташқари соат 08.30 дан 17.00 гача.
Илова №1
ФАО/ГЭФнинг “Ўзбекистон тоғ ва водий ҳудудларида ўрмонларни барқарор бошқариш” лойиҳаси доирасида “Гендер тенглигини таъминлаш орқали атроф-муҳитни асраш” мавзусидаги БМТнинг “Бутунжаҳон атроф-муҳит куни”га бағишланган фототанловда қатнашиш учун
АРИЗА
Исм:
Фамилия:
Электрон почта манзили:
(Сиз билан боғланишимиз учун амалдаги электрон почта манзилини кўрсатинг)
Яшаш ҳудудингиз (вилоят, шаҳар, туман):
Ёшингиз:
Фотосуратнинг қисқача тавсифи (140 та белгидан ортиқ бўлмаган ҳолда):
Фотосурат JPG ёки JPEG форматда бўлиши зарур.
Танловда қатнашиш учун аризани жўнатиш баробарида иштирокчи Танлов шартлари ва қоидалари, муаллифлик ҳуқуқи ва шахсий маълумотларни ҳимоялаш тартиби билан тўлиқ танишганлигини тасдиқлайди.
Розиман:
Сана: