УЮШМА АЪЗОСИ НАСРУЛЛО АБДУСАЛОМОВНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

УЮШМА АЪЗОСИ НАСРУЛЛО АБДУСАЛОМОВНИНГ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанимиз!” бош ғояси остида “Фахрий журналистлар эътибор ва эъзозда” акцияси эълон қилинган эди.

Мазкур акция доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими қошидаги “Фахрий журналистлар кенгаши” режасига биноан фахрий, кам таъминланган, бемор журналистлар холидан хабар олинмоқда.

Уюшманинг вилоят бўлими вакиллари Андижон туман Нуронийлар Кенгаши ҳамкорлигида туманнинг "Нўхатак" МФЙ "Матбуотчилар" кўчасида истиқомат қилаётган уюшмас аъзоси Насрулло Абдусаломовнинг хонадонида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

Насрулло Абдусаломов узоқ йиллар давомида вилоятнинг "Коммунист" ҳозирги " Андижоннома" газетасида ходим, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган. Шунингдек, олий таълим муассасаларида ҳам ишлаб, талабаларга ўз мутаҳассислиги бўйича таҳсил берган.

- Мен Насрулло акани кўп йиллардан буён таниман. Касбига меҳр қўйган, фидойи инсонлардан, дейди " Иқбол" газетаси муҳаррири Фахриддин Ибайдуллаев. - Устоз кўплаб шогирдлар тарбиялаган. Бу инсонни таълимини олган ёшлар кам бўлмадик.


ЎзЖУ АНДИЖОН

Report Page