ФАХРИЙ УНВОНЛАР МУБОРАК БЎЛСИН...

ФАХРИЙ УНВОНЛАР МУБОРАК БЎЛСИН...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига асосан Андижон вилоятидан қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирланди:


🔹«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан:

Утаганов Юлбарс Хажиматович - Избоскан туманидаги «Утаганов Юлбарс» оилавий корхонаси раҳбари.


🔹«Дўстлик» ордени билан:

Хайретдинова Фарида Фаритовна - Андижон олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг волейбол бўйича мураббийси.


🔹II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан:

Холматова Мавлудахон Турсуновна - Андижон туманидаги 7-мусиқага ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқитувчиси.

Холмуратова Одинахон Мамитовна - Жалақудуқ туманидаги 12-мактабгача таълим муассасаси директори, Андижон вилояти


🔹«Шуҳрат» медали билан:

Умаров Анваржон Абдурасулович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, бешикчи уста.


Мамадаев Шерзодбек Шухратбекович - Андижон туманидаги «Сапфир садаф сервис» масъулияти чекланган жамияти раҳбари.


🔹«Шуҳрат» медали билан:

(100 ёшдан ошганлар)

Абдурасулов Абдуллажон - Асака тумани.


🔹«Меҳнат шуҳрати» ордени билан:

Қамбаров Нумонжон Мамажонович - «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятининг логистика бўлими кран машинисти.


🔹«Содиқ хизматлари учун» медали билан:

Каримов Ғуломжон Хусанбоевич - Марҳамат туманидаги «Феруз» фермер хўжалиги бошлиғи.


🔹«Жасорат» медали билан:

Мамажанов Дилмурат Рахимбердиевич - «Ҳунарманд» уюшмасининг Андижон шаҳар бўлими аъзоси, эсдалик буюмлари ясовчи уста.


Report Page