Европа таълим фонди вакиллари билан янги лойиҳа тақдимоти ўтказилди 

Европа таълим фонди вакиллари билан янги лойиҳа тақдимоти ўтказилди 


Бугун Олий ва ўрта махсус таъдим вазирлигида вазир ўринбосари Садоқат Сидиққова билан Европа таълим фонди (ЕТФ) вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида Европа таълим фонди вакиллари томонидан “DARYA” номли лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Садоқат Сидиққова ва вазирлик масъул ходимлари ҳамда Европа таълим фондининг Ўзбекистон бўйича масъул ходими Иан Камминг, Европа таълим фондининг Марказий Осиё бўйича координатори Кристина Хемшемайер иштирок этди.

Дастлаб, вазир ўринбосари сўнгги вақтларда ўзаро ҳамкорликдаги ишларнинг бориши ва истиқболдаги режалар ҳақида сўзлаб берди. 

Европа таълим фонди вакиллари томонидан Ўзбекистонда сўнгги вақтларда профессионал таълимни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар алоҳида қайд этилди.

Шундан сўнг, Европа таълим фонди вакиллари томонидан “DARYA” номли лойиҳа тақдимоти ўтказилди. Жумладан, мазкур лойиҳа минтақавий аҳамиятга эга бўлиб, профессионал таълимдаги малака ошириш, инклюзив таълим, касб-ҳунарга ўргатишга йўналтирилган 3 та модулдан иборат аниқ лойиҳа экани таъкидланди. Лойиҳа 5 йил муддатга мўлжалланган. 

Мулоқот сўнгида лойиҳанинг батафсил муҳокамаси тегишли вазирлик ва идоралар вакилларини жалб қилган ҳолда жорий йилнинг 1 июль куни вазирлик ҳузуридаги Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтида ўтказилишига келишиб олинди. 




Report Page