Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан Хоразмда туризм соҳасидаги кичик ка ўрта бизнес вакиллари учун тренинг ташкил этилди

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки томонидан Хоразмда туризм соҳасидаги кичик ка ўрта бизнес вакиллари учун тренинг ташкил этилди

Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати

Бугун Хива шаҳрида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банкининг (ЕТТБ) "Хива/Хоразмда Мажмуавий Маданий мерос дастури" доирасида Хоразм худудидаги кичик ка ўрта бизнес вакиллари учун "Молиявий воситаларидан фойдаланиш" мавзусида семинар-тренинг дастури бўлиб ўтди.

Ушбу тренингда молиявий воситалар ва унинг турлари, молиялаштиришга талаб, молиялаштириш механизмалари, Хоразм худудида молиялаштириш ташкилотлари ва манбаалари, банк ходимларининг банкларда кичик ва ўрта бизнас учун бор бўлган молиявий воситалари ҳақида ва ЕТТБ вакили банкнинг кичик ва ўрта бизнас учун бор бўлган молиявий воситалари ҳақида тақдимотлар ҳавола этилди.

Бундан ташқари, семинар давомида Венчур капитал моҳияти, Венчур капитални жалб этиш, Рисклари ва афзаллиги, Краудфандинг моҳияти, Краудфандинг капитални жалб этиш, савдони молиялаштириш моҳияти ва турлари, савдони молиялаштириш шартлари ва механизмлари, факторинг ва унинг моҳияти, факторинг воситаси билан молиялаштириш шартлари ва механизмлари, бизнес-ангел тушунчаси, бизнес-ангел билан ҳамкорлик қилиш рисклари ва афзалликлари, листинг тушунчаси ва моҳияти, листингга чиқиш рисклари ва афзалликлари, IPO & SPO лар, инвесторлар гуруҳларини аниқлаш ва улар билан боғланиш, инвестиция жалб этиш учун "Тизер"ва ҳужжатлар тайёрлаш сингари янгича мавзулар ҳақида маълумотлар бериш кўзда тутилган.

Семинар-тренингда туризм соҳаси субъектлари фаол иштирок этишди ҳамда ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Маълумот сифатида, ушбу семинар-тренинг дастури 10 кун давомида бўлиши режалаштирилган.

👉Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ахборот хизмати