Етти рақами шоира тақдирида...

Етти рақами шоира тақдирида...


  •  1947 йилнинг 17 майида туғилган.
  • 1972 йили Ўзбекистон Миллий университети (ТошДУ)ни битирган.
  • 1977 йили Москвадаги Олий адабиёт курсини тамомлаган.
  • 1973 йили 37 та шеъри жамланган “Оқ олмалар”, 1974 йили 27 ёшида 67 та шеъри жамланган “Чаман” китоби, 1976 йили “Суянч тоғларим”, 1977 йили “Бобо қуёш”, 1979 йили “Иссиқ қор”, 1987 йили “Муқаддас аёл” китоби нашр этилган.
  • 1971 йилда “Саодат” журналига ишга қабул қилинган.
  • 1974 йили Ёшлар ташкилоти мукофотини олган.
  • 1967 йили машҳур шеърларидан бири “Онагинам, дориломон кунлар келди”, 1972 йили 17 февраль куни “Бегим” шеър­ларини ёзган.
  • 1976 йили Мавлон Умурзоқов билан турмуш қурган.
  •  1977 йилнинг 7-ойида Умидбек ўғли дунёга келган ва Умидбек 2016 йилнинг 7-ойида оламдан ўтган ва 2016 йили 17 августда йиллик маросими ўтказилган.
  •  1979 йили Моҳигул қизи, 1987 йили Мирзо Ғолиб ўғли дунёга келган.
  •  47 ёшида Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси ва “Саодат” журнали бош муҳаррири лавозимларидан олинган, оиласи бошига оғир кунлар тушган.
  •  Биринчи китоби “Илк муҳаббат”га 78 та шеъри, “Сайланма” китобига 72 та янги шеъри киритилган, “Буюк қушлар” китоби 727 бетдан иборат.
  • 2014 йили 17 августда кенжа ўғли Мирзо Ғолибнинг тўйи бўлган.
  •  2007 йилдан 2017 йилгача ишсиз бўлган.
  •  2017 йилда Президент Шавкат Мирзиёев “Дугоналар” журналини таъсис этиб, Ҳалима Худойбердиевани унга Бош муҳаррир қилиб тайинлаш таклифини билдирди.
  •  2017 йил 17 май – 70 ёшни қаршилаётган куни “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан тақдирланган.
  •  2017 йили 17 май куни 17-китоби (ўзбек тилидаги китоб­лари) “Осойишта шам” нашрдан чиққан.
  •  Умри давомида 700 дан ортиқ шеърлар ёзган.
  •  17 августда 71 ёшида (Умидбек ўғлининг ўлими кунидан роппа-роса 3 йилу 17 кун ўтиб) оламдан ўтди...


Гулжамол Асқарова

Бизни кузатиб боринг:👇👇👇

@Gazeta_Adolat

Report Page