Брифинг "Ердан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан"

Брифинг "Ердан самарали фойдаланиш масалалари юзасидан"



Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ер ажратиш (реализация қилиш) комиссиясининг навбатдаги брифинги бўлиб ўтди. Кун тартибида шаҳар ҳудудидан тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган, аукцион савдолари орқали сотиб олинган ер майдонларидан самарали фойдаланиш ҳолати муҳокама қилинди.

Хусусан, шаҳар Кадастр палатаси шаҳар филиалининг тақдимномасига асосан тадбиркорлик мақсадлари учун ажратилган, аукцион савдолари орқали сотиб олинган 25 та ер майдонларидаги қурилиш ишларининг бошланмаганлиги, солиқ маъмурчилигида белгиланган солиқларнинг ўз вақтида тўланмаслиги ҳолатлари тадбиркорлик субъектлари иштирокида муҳокама қилинди.  

Маълумот учун айтиб ўтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6243-сонли Фармонига мувофиқ 2021 йил 1 августдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинади.

Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

@Nurafshonpressa



Report Page