Ердан фойдаланиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ишчи гуруҳ ўрганишлари  Олот тумани мисолида

Ердан фойдаланиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ишчи гуруҳ ўрганишлари  Олот тумани мисолида

 

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси томонидан Олот туманида ердан фойдаланиш соҳасида амалга оширилган ишлар йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатлари ва уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар юзасидан ишчи гуруҳ томонидан  ўрганиш ишлари олиб борилди.

     Аниқланишича,  “Хидирейли” МФЙ “Ёшлар” кўчасида яшовчи фукаро Б. Рахматов томонидан қишлоқ хўжалик харитасининг                        1979 контурдаги 0,25 гектар дала томорка ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб 0,038 гектар ер майдонига уй-жой қурганлиги аниқланди Агентликнинг Олот туман бўлими томонидан жойида далолатнома расмийлаштирилиб, фуқаро Рахматов Бобомурод Бузуглоновичга 2021 йил                   1 июлда 15/343-сонли огоҳлантириш хати берилиб,  Агентликнинг Олот туман бўлими томонидан 2021 йил 5 июлда 15/310- сон билан фукаролик ишлари бўйича Қоракўл туманлараро судга даъво аризаси киритилди.

Ҳудду шунингдек,Туманнинг “Ганчи Чандир” МФЙ “Ганчи Чандир” қишлоғида яшовчи фуқаро А.Авезованинг ўғли О.Маттиев  томонидан қишлоқ хўжалик харитасининг қишлоқ хўжалик харитасининг 1813 контуридаги 0,11 гектар дала томорқа сифатида берилган ер майдонини  устки қатламини қазиб олиб ғишт ишлаб чиқараётганлиги аникланиб, қонун бузилиш ҳолатлари ўрганиш кунида бартараф этиш чоралари кўриш мақсадида  Агентликнинг Олот туман бўлими томонидан жойида далолатнома расмийлаштирилиб фуқаро Авезова Авезгул Удаевнага 2021 йил 16  июлда 15/322-сонли огоҳлантириш хати берилди.

Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси туман бўлимлари ва туман ишчи гуруҳлари томонидан ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонлари ва уларга қурилган қурилмаларни бартараф этиш борасида туманларда доимий равишда ишлар олиб борилмоқда

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси Матбуот ҳизмати

 






Report Page