Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас, у сейсмик тўлқинларни тарқалиши билан боғлиқ жараённи узатиш тизими

Ер силкинишидан огоҳлантирган Google зилзилани прогноз қилиш усули эмас, у сейсмик тўлқинларни тарқалиши билан боғлиқ жараённи узатиш тизими

https://t.me/aoka_uz

АОКАда ўтказилган брифингда Сейсмология институти директори ўринбосари Воҳидхон Исмоилов зилзилани олдиндан аниқлаш йўналишидаги ишлар, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан маълумот берди:

Аndroid қурилмасидан фойдаланувчи Ўзбекистон ахолиси 21 март соат 21:47 да Афғонистон ҳудудида содир бўлган кучли зилзиланинг сейсмик тебранишлар туғрисида илк бор эрта огоҳлантириш тизими орқали маълумотлар олишди. Баъзи бир инсонлар сейсмик тебранишлардан 1 дақиқа олдин, баъзилар эса бир неча сония олдин зилзила тўрисида хабордор бўлишди. Бу хабар илк бор бўлганлиги сабабли аксарият ахоли ўртасида тушунмовчиликларга ва эътиборсизликларга олиб келган бўлса, баъзи бир инсонларда эса кучли вохима ва қўркувларга сабаб бўлди.

Google компанияси томонидан 2020 йили ишлаб чиқилган ва Android тизимига ўрнатилган зилзила тўғрисида эрта огоҳлантириш дастури илк бор АҚШнинг Калифорния штатида синовдан ўтган дастур ҳисобланади. Шундан бошлаб Google компанияси зилзилани эрта огоҳлантириш тизимини жаҳон тизимига айлантириш бўйича ишламаларни олиб борди ва Android қурилмасида ишлаётган мобил телефонларнинг жаҳон тўрида сейсмик тебранишлари хақида эрта маълумотлар олиши имконияти яратди.

Албатта бу ғоя янгилик эмас, чунки Япония ҳудуди учун зилзилаларни эрта огоҳлантириш тизими Япония метереологик агентлиги томонидан яратилган ва қўлланиб келинмоқда. Худди шундай минтақавий тизим Мексикада, Хитойда, Тайванда, Италияда, Руминияда ва бошқа давлатларда ҳам қўлланилмоқда. Лекин Google компанияси яратган мобил дастур бутун жаҳонни қамраб олиш имкониятига эга.

Яратилган эрта огоҳлантириш тизимининг асосий афзалиги бу барча мобил фойдаланувчиларига қисқа вақтда кутилаётган сейсмик тўлқинлар тўғрисидаги маълумотни етказишдир.

Шуни такидлаш керак Google тизими бу зилзилани прогноз қилиш усули эмас, балки зилзила содир бўлгандан сўнг сейсмик тўлқинларни тарқалиши билан боғлиқ жараён узатиш тизимидир. Унинг нигизида зилзила ўчоғидан тарқалаётган бўйлама ва кўндаланг тўлқинларни маълум бир ҳудудда вақт бирлигидаги фарқ ётади.

Зилзила ўчоғидан тарқалган бўйлама тўлқиннинг яқин атрофдаги сейсмик станцияларда қайд қилингандан сўнг 3 сонияда зилзила тўғрисидаги маълумот, яъни ўчоқнинг чуқурлиги, зилзила кучи, орадаги масофа, Google тизими орқали дунёга тарқалади. Кўндаланг тебранишлар физик моҳияти бўйича талафотли тебранишлар бўлганлиги сабабли, унинг етиб келиш вақтини қанчалик эрта билсак бир мунча хавфсизликни таъминлаган бўламиз.

Хитой тадқиқотчиларининг берган маълумотга кўра эрта огохлантириш тизими жорий қилинганда 3 сония ичида шикастланишларни 14 фоизга, 10 сонияда жарохатланиш ва қурбонларни 39 фоизга ва 20 сонияда 63 фоизга қисқартириши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, зилзилани эрта огоҳлантириш тизимини мавжудлиги сейсмик хавфсизликни таъминлашнинг самарали йўналишлардан бири ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра Япония ахолининг 65 фоизи эрта огоҳлантириш тизимидан самарали фойдалинишар экан

Албатта эрта огоҳлантириш тизими самарадорлиги ахолининг зилзиладан аввал ва зилзила даврида харакатланиши билан узвий боғлиқ. Хозирги кунда Фавқулодда вазиятлар вазирлик томонида зилзила даврида аҳолини харакатланиши тўғрисида мобил илова ишлаб чиқилган ва у амалга жорий қилинган. Шуларга этиборли бўлиб харакатлансак, ўз хавфсизлигимизни таъминлаган бўламиз.

 

Report Page