Ер олиб бераман деб, фирибгарлик қилди
Ички ишлар вазирлиги2019 йил 24 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман ИИО ФМБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, шу йил февраль ойи ўрталарида Олмазор тумани Уста олим кўчасида яшовчи 38 ёшли Ш.И. Юнусобод тумани 4-даҳада жойлашган “Shifo Dono” клиникаси олдида 27 ёшли А.Т.га Юнусобод тумани 6-даҳадаги 8 сотих ер майдонини 80000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ундан 40000 АҚШ долларини олдиндан олган ва ерни унинг номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни қайтармай ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси