Ер назорати биринчи даражали масала!

Ер назорати биринчи даражали масала!

Davyergeodezkadastr qo'mitasi Axborot xizmati

Бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ер майдонларидан ноқонуний фойдаланиш ва эгаллаб олишнинг олдини олиш бўйича Республика комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш видеоселектор тарзида ўтказилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходимлари, комиссия аъзолари, Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давергеодезкадастр қўмитаси, шунингдек соҳага алоқадор бошқа вазирлик ва идоралар раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этишди.


http://www.prokuratura.uz/#/t_news?id=165

Йиғилишда қўмита раиси А.Абдуллаев сўзга чиқди ва

2019 йилнинг декабрь ойини “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерларни аниқлаш ва бартараф этиш” ойи деб эълон қилингани ва ҳар бир вилоятда малакали ер тузувчилардан иборат 2 тадан алоҳида ишчи гуруҳлар тузилгани;

 Ишчи гуруҳлар томонидан ҳар бир тумандаги мавжуд ерлар, айниқса суғориладиган ерлардан ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар ташкил этилгани;

 Ўтказилган хатлов натижасига кўра республика бўйича 3760 та контурда 8583 та ҳолатда 2322 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқлангани;

 Шундан, 890 гектари уй-жой қуриш учун;

 233 гектари бошқа нотурар иншоотлар қуриш учун;

 384 гектари сунъий балиқхоналар қуриш учун;

 45 гектари  ғишт ишлаб чиқариш учун тупроқ каръер сифатида эгаллаб олинганлиги;

 770 гектари бошқа ҳолатлар учун эгаллаб олингани;

Бугунги кун ҳолатига аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва тегишли чоралар кўриш учун 4401 та айбдор юридик ва жисмоний шахсларга огоҳлантиришлар берилган, 3045 маротаба ҳокимликларга тақдимномалар киритилган, 1897 та ҳолат бўйича прокуратура органларига чора кўриш учун маълумотлар берилган ва 778 та ҳолатда Судларга даъво аризалари киритилгани;
Аслида, биргина 2019 йилда қўмита томонидан жойларда ўтказилган мониторинглар давомида қишлоқ хўжалиги экинларини (пахта, ғалла, такрорий экинлар) экилиши юзасидан ўтказилган мониторинг ишларида жами 905 минг гектардан ортиқ майдонда ердан мақсадсиз фойдаланиш, яъни режадаги экиннни ўрнига бошқа экин экиш ёки экмасдан ташлаб қўйиш ҳолатлари аниқлангани айтиб ўтилди.

Шунингдек, бугунги кунда қўмита томонидан республика бўйича барча ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар заҳирасида турган қишлоқ хўжалик сувли экин ерлари тўғрисидаги маълумотлар қўмита томонидан ишлаб чиқилган yer.geoportal.uz платформасига жойлаштирилгани;

 Ушбу платформада ер тўғрисидаги атрибутив маълумотлар – сувли майдон, контур рақами, балл бонитети тўғрисидаги маълумотлар ҳам WGS-84 координатасига боғланган ҳолда SAS planet га жойлаштирилгани;

 Ушбу онлайн платформа мунтазам равишда янгиланиб борилиши ва барча субъектлар ўзларини қизиқтирган заҳирада турган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни “онлайн” тарзда олиш имкониятига эга бўлишлари тўғрисида маълумот берилди.  

Report Page