Самарали назорат- келажак авлод олдидаги бурчимиз.

Самарали назорат- келажак авлод олдидаги бурчимиз.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси

Наманган вилояти бўйича жорий йилнинг ўтган даврида 1931 та ҳолатда 685.3 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ҳолатларнинг турлари:

  • Уй жой қуриш мақсадида 1239 та ҳолатда 116.3 гектар;
  • Нотурар жой қуриш мақсадида 525 та ҳолатда 40.3 гектар;
  • Балиқ ҳовуз қилиш мақсадида 18 та ҳолатда 206.8 гектар;
  • Тупроқ карьер қилиш мақсадида 1 та ҳолатда 0.4 гектар;
  • Бошқа мақсадларда 1 ҳолатда 0.15 гектар

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларининг турлари:

  • Экин ерлари 548.5 гектар;
  • Кўп йиллик дарахтзорлар 48.9 гектар;
  • Яйлов ва пичанзорлар 27.8 гектар;
  • Ноқишлоқ ҳўжалиги ерлари 60.1 гектар

Ушбу ўзбошимчалик ҳолатларининг барчасига қонуний тартибда чоралар кўрилди.

Кўрилган чоралар натижасида 535 та 28% ҳолатда 423.5 гектар ер майдони фуқароларнинг ўз хоҳишига кўра бартараф этилди ва ер майдонлари аввалги ҳолатига қайтарилди.

Ўз хоҳишига кўра бартараф этилмаган ҳолатларда эса судларга даъво аризалари киритилган.

Ҳозирги кунда 129 та ҳолат бўйича суд жараёни кетмоқда.

Кадастр агентлиги Наманган вилояти бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан вилоятда ерларни муҳофаза қилиш ва ер қонун бузили ҳолатлари, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.


Матбуот хизмати.

Report Page