“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси

“Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижроси

https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official

Мазкур Фармоннинг 10-бандида Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилиши;

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгиланган.

Шунингдек, ушбу фармон билан Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилди.

Кадастр агентлиги томонидан Фармонда белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

 Ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича:

Агентликнинг ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан олиб борилган хатлов ишлари натижасида республика бўйича жами 10 348 та ҳолатда 1 948,9 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди.

Жумладан,

5 778 та (523 гектар) ҳолатда уй-жой қуриш;

2 682 та (225,8 гектар) ҳолатда нотурар жой қуриш;

1 207 та (394,6 гектар) ҳолатда томорқа сифатида фойдаланиш;

47 та (263 гектар) ҳолатда балиқ ҳовузларини қуриш;

113 та (12 гектар) ҳолатда тупроқ каръер қилиш ҳамда

521 та (458,4 гектар) ҳолатда ерлар бошқа мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган.

Аниқланган ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида:

8 460 та ер қонун бузилишини содир этган шахсларга ҳамда 245 та ердан фойдаланувчи субъектларга огоҳлантириш хатлари юборилиб, шундан, 1230 таси (345 гектар) бартараф этилди;

ер қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимликларига 6 448 та (1 125 гектар) тақдимномалар киритилди;

1 304 та ҳолатда судларга киритилган даъво аризаларига асосан 156 та (12,8 гектар) ҳолатда суднинг ҳал қилув қарори (ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича) қабул қилинди;

713 та (152,4 гектар) ҳолат бўйича суд жараёни давом этмоқда;

ҳуқуқбузарларга нисбатан қонуний чора кўриш учун 3 855 та (1 125 гектар) ҳолат юзасидан прокуратура органларига маълумотлар тақдим этилиб, ҳозирги кунда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилмаганлик учун қўлланилган жарималар.

Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилмаслик бўйича жами 2 млн 629 мингта ҳолат аниқланиб, шундан 21 734 та жисмоний шахсларга нисбатан 5,1 млрд сўмлик маъмурий жарима қўлланилиб, 2,8 млрд.сўми ундирилган.

Ўзаро интеграция қилинмаган Давреестр, Кўчмас мулк, Кўчмас мулк-3 ахборот тизимлари ўрнига Жаҳон банки билан ҳамкорликда “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” яратилди.

Натижада, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ер ва ердан фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни, ер участкасининг чизмаси ва чегарасини ягона ахборот базасига жамлаш йўлга қўйилди.

Янги интеграциялашган ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ерларини электрон шаклда давлат рўйхатидан ўтказиш бошланди (аввал қишлоқ хўжалиги ерлари электрон шаклда рўйхатдан ўтказилмаган).

Бугунги кунда, мавжуд 94 135 та фермер хўжаликларининг, 76 мингтаси ёки 81 фоизи электрон харитада аниқ жойи, чизмаси ва чегараси ахборот тизимига киритилди, 42 500 ёки 45 фоиз фермер давлат рўйхатидан ўтказилди. Уларнинг умумий ер майдони 2 млн 487 минг гектардан ортиқ.

Кейинги босқичда (йил якунига қадар) деҳқон хўжаликлари, ўрмон, захира ерлар тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига киритиш бошланади.

“АrcGIS” дастурида онлайн геопортал пилот тарзида ишга туширилди. Натижада, барча ер участкалари, жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларининг тўлиқ электрон хариталари яратилиб, улар тўғрисидаги маълумотлар геопорталда очиқ-ошкора эълон қилиб борилади.

Олдимизда қуйидаги вазифалар турибди.

1) йил якунига қадар ер ва кўчмас мулк объектларини тўлиқ ҳисобга олиш ишларини амалга ошириш.

2) 2021 йил 1 августгача мавжуд ахборот тизимларини ва маълумотлар базаларини янги дата центрга кўчириш (миграция) ҳамда резерв дата центрини ўрнатиш ишларини якунлаш;

3) 2021 йил 1 сентябргача янги ахборот тизимини тўлақонли ишга туширилишини таъминлаш;

4) 2022 йил 1 январгача янги ахборот тизимига мавжуд маълумотлар базасини кўчириш (миграция) амалга ошириш;

5) 2021 йил 1 ноябргача ArcGIS Server дастури ёрдамида ер майдонлари ва кўчмас мулк объектларининг геофазовий маълумотлари (объектни электрон харитада аниқ қаерда жойлашганлиги, унинг чизмаси ва чегаралари) жамланган ахборот-таҳлил марказини ишга тушириш;

6) ҳокимликлар қабул қиладиган қарорларни ишлаб чиқиш ягона электрон “E-qaror” тизимида ер муносабатларига доир қарорларни чиқаришда ер учаткасининг контурлари ва кординаталарини Кадастр агентлигининг маълумотлар базаси билан интеграция қилинган ҳолда инсон омилисиз шакллантирилишини йўлга қўйиш;

7) бўш ер майдонларини танлашдан тортиб аукционга чиқаришгача бўлган жараёнларни ўз ичига олган ягона комплекс ахборот тизими ишлаб чиқиш;

8) ерни масофадан зондлашда суратларни қабул қилиш, қайта ишлаш бўйича виртуал станция фаолиятини ташкил этиш учун керакли ускуна ва дастурий таъминотларни харид қилиш ва виртуал станция ишга тушириш.

Фармонга мувофиқ Агентлик Адлия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқилган 2 та қонун лойиҳалари Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритилган, жу жумладан:

“Ер участкаларини ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;

“Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги.

Бугунги кун ҳолатида “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасининг ялпи йиғилишининг биринчи ўқишида маъқулланди ўтди ва ҳозирги пайтда 2-чи зқишга тайрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан 6 та кодекс ва 12 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутмоқда.

 


Report Page