Енгил атлетика буйича республика мусобақаси қизғин паллага кирмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 октярдаги “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори асосида бир қатор тадбирлар ўтказиляпти. Спорт ўйинларида олий таълим муассасаларида таълим олаётган ёшларда спортга бўлган ҳавас ва интилишни, жамиятда соғлом турмуш тарзи тамойилларини янада кучайтириш, иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига захира тайёрлаш, ўқувчи ва талабаларни спорт машғулотларига узлуксиз жалб этишга қаратилган спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш мақсад қилиб қўйилган.
Хусусан, бугунги кунда Тошкент вилоятида ўтаётган спорт мусобақалари қизғин паллага кирган бўлиб, шу кунга кадар бадминтон, шахмат, шашка, стол тенниси, гандбол ва волейбол спорт турлари ўз якунига етди. Айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистан давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг залларида енгил атлетика бўйича республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 196 (96 қиз) нафар спортчи талабалар баҳслар олиб боришяпти.
Ушбу спорт тури дастури буйича 38 та медаллар жамланмаси учун кураш ўтказилади. Мусобақа иштирокчилари 5 декабрь куни темир йул вокзалларида тантанали кутиб олиниб, Қибрай туманидаги "Бўстон" санаторийсига жойлаштирилди.
6 декабрь куни ушбу нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими бадийлаштирилган сценарий асосида юкори даражада ташкил этилди.
Шунингдек, спортчиларнинг мусобақалардан бўш вақтларида маданий тадбирлар ҳам уюштириляпти.
Мусобакалар 7-9 декабр кунлари давомида республика ташкилий қўмитаси томонидан тасдиқланган ҳакамлар томонидан олиб бориляпти.