"Экология билимдонлари" танловида иштирок этинг!

"Экология билимдонлари" танловида иштирок этинг!

Азиз Илхамович

Диққат эълон!!!
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши, Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси билан ҳамкорликда Ёшларни экологик билимларни мустаҳкамлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларида ёшларнинг фаол иштирок этишини таъминлаш, атроф-муҳитнинг ҳозирги ҳамда келгуси ҳолатига эътибор қаратиш мақсадида Жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Тошкент шаҳридаги барча умумтаълим мактаблар ўртасида “Экология билимдонлари” танлови ташкил этилади.

Мазкур танловга умумтаълим мактабларнинг 9-11 синф ўқувчиларидан иборат терма жамоалари қуйидаги шартлар асосида ўзаро беллашадилар.

1-шарт. Жамоалар ўзи таҳсил олаётган умумтаълим мактабда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берадилар, сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага тушунтириб беришлари, шунингдек, ўз чиқишларида интерактив, замонавий усуллардан фойдаланишлари мумкин.

Шарт давомида иштирокчилар видео ва аудио воситалардан фойдаланган ҳолда таъсирчан, томошабинларни эътиборини экологик муаммоларга қарата олувчи саҳна чиқишларидан фойдаланишлари мумкин.

Ушбу шартга 7 дақиқа вақт берилади ва 10 баллик тизимда баҳоланади.

2-шарт. “Тезкор савол-жавоб” шартида ҳар бир жамоага ҳакамлар ҳайъати томонидан Ўзбекистоннинг табиати, атроф-муҳити ҳамда камёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, сўнгги йилларда мамлакатимиз экология тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, география фани, экология ва атроф-муҳит борасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, мамлакатимиз ва дунёнинг қизиқарли олами юзасидан 6 тадан савол берилади.

3-шарт. Ушбу шартда жамоа аъзолари томонидан экологик муаммо бўйича тақдимот (презентация, видеолавҳа) тайёрланади. Жамоанинг бир нафар аъзоси тайёрланган мавзуда тақдимот қилади.

Жамоа аъзолари ўз чиқишлари орқали ер юзида мавжуд экологик муаммони таништиришлари, муаммонинг инсоният ҳаёт тарзига таъсирини кўрсата олишлари, уни бартараф этиш бўйича лойиҳаларни намойиш этишлари, бунда кенг жамоатчилик, жаҳон тажрибасини ўрганган ҳолда, давлатлар ва халқаро ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар ва ҳамкорликни баҳолашлари, фаолиятни янада ривожлантириш мақсадида ўз тавсияларини ишлаб чиқишлари яъни, ўз чиқишларида муаммо ёки лойиҳаларга янги ечимлар кўрсатишлари лозим.

I, II, III даражали дипломлари ва қимматбаҳо совғалари билан, танлов давомида аниқланган турли йўналишдаги “Энг фаол жамоа аъзолари” ва иштирокчилари эса ҳамкор ташкилотларининг рағбатлантирувчи диплом ва совғалари билан тақдирланадилар.

        Экологияга бефарқ бўлманг!

        Экологияни асраб авайлашда ўз ҳиссангизни қўшинг!

        Мурожаат учун: Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг маҳаллий Кенгашларига ёки (99890) 959-56-07.

Report Page