Ehson vaqti
Shohro'z Mo'minzodaУниверситетга кираверишда бир амаки қоровуллик қилади. Негадир доим қовоғини солиб ӯтирарди. Ҳаётдан норози, ҳеч кимга ҳеч қачон яхшилиги тегмайди деб ӯйлайсиз. Талабалар ҳам унинг қӯрс муомаласидан безор эди. Мен тӯғрисини айтсам, шу одамга рӯпара келишдан эҳтиёт бӯлиб юрардим.
Бир куни ӯзимдан ӯзим амакининг ёнига кириб ҳаёт ташвишлари қийнамаяптими деб сӯрадим. Биттаю битта акаси бор экан. Акасини оператсия қилдираётган экан. Бу аканинг уйидан чакка ӯтаркан, томи бузилган экан. Акаси учун ҳовлисининг бир чеккасидан уй солиб, уни опертсия қилдирмоқчи экан.
Сектор раҳбарига айтинг, оператсия пулига ёрдам қилади, дедим. Йӯқ, қайда дейсиз. У ёрдамдан фойдаланиш учун темир дафтар ёки ижтимоий ҳимоя рӯйхатига киритилган бӯлиши керак ёки ишсиз бӯлиш керак экан. Булар эса университетда қоровул... Иложи йӯқ, танишлардан имкон қадар пул йиғяпман деб айтдилар.
Бу инсоннинг ичи тӯла дард экану биз бекорга ранжим юрган эканмиз. Меҳрим ошди, кӯнглим ивиб кетди. Тӯғриси, шундай бой бӯлсайдим, мана шу инсоннинг акасини оператсиясига ҳомийлик қилардим. Оллоҳ ӯзи паноҳида асрасин бу оилани. Биз бандалар имконимиз етгунча, мана шу одамнинг картасига пул ташлаб қӯяйлик. Картада исми қайд этилган инсон университетимиз қӯриқчиси эканлигини кӯпчилик билади.
П.с.: Шундоқ ҳам 5000 ёки 10000 сӯм у-бу жойга сарф бӯлиб кетяпти. Келинг, бир кун автобусда юриб, савоб ишга бош қӯшамиз; такси пулини эҳсон қилинг 🙂
8600120451551041
Abduraximov Abdunabi

