ФАРҒОНАДА ЯНГИ ХУСУСИЙ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ

ФАРҒОНАДА ЯНГИ ХУСУСИЙ КЛИНИКА ИШ БОШЛАДИ


Баҳор фаслининг илк кунида Фарғона вилоятидаги хусусий тиббиёт муассасалари сони яна биттага кўпайди.

EUROMED номли янги клиника фойдаланишга топширилди.

Муассасанинг очилиш маросими катта тантанага айланиб кетди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аъзамжон Абдураззоқов,  бошқарманинг тегишли мутахассислари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Рамзий лента қирқилгач, меҳмонлар  янги клиникада яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар. Оқсоқоллар муассасанинг келгуси фаолиятига омад тилаб, дуога қўл очишди.

Маълумот ўрнида айтиш зарурки, мазкур клиника болаларда учрайдиган туғма юқори лаб, қаттиқ ва юмшоқ танглай ёриғи, куйгандан кейинги чандиқлар, бошдаги чандиқлар, соч тўкилиши, бир ёки икки томонлама юқори қовоқ туғма шоллиги каби хасталикларни паластик операция йўли билан даволаш, юз-жағ жарроҳлиги ва стомотология йўналишидаги туғма ёки орттирилган бирламчи ва иккиламчи касалликларни бартараф этиш билан шуғулланади.

 Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати.

Report Page