ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ДАВР ТАЛАБИ

ЕРЛАР ДЕГРАДАЦИЯСИГА ҚАРШИ КУРАШИШ – ДАВР ТАЛАБИ


Бугун мамлакатимизда ерлар диградациясига қарши курашиш, мавжуд ер майдонларидан оқилона фойдаланиш масаласи Президентимиз томонидан соҳа ходимлари, олимлари олдига қўйилаётган энг долзарб вазифа этиб белгиланди. Чунки, унумдор ерлар чекланган. Баъзи ҳудудларда эътиборсизлик оқибатида ерлар деградацияга учраш аҳволига келиб қолган. Ана шундай салбий оқибатларни олдини олиш мақсадида давлатимиз етакчиси томонидан 2022 йил 10 июньда «Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Хўш, ерлар деградацияси ўзи нима ва унинг салбий оқибатлари деганда нималар тушунилади?, – деган саволларга аниқлик киритиб олсак.

Ерлар сифатини ёмонлашиш жараёни, улар ҳосилдорлигининг пасайиши – ерлар деградацияси дейилади. Қурғоқчил иқлим шароитида ерлар деградацияси кўп ҳолларда чўлланиш жараёнига ўтиб кетади, бунда ҳосилдор ер саҳрога айланади.

Расмий маълумотларга эътибор қиладиган бўлсак, ҳозирга қадар ер шарининг 40 фоиз тупроғи сифатини йўқотган, дейилади БМТнинг сўнгги 5 йиллик ер ҳолати таҳлил қилинган янги ҳисоботида. Ҳисоботда инсоннинг ерга муносабати тупроқ унумдорлигини пасайтиргани, ернинг карбонат ангидридни тутиб қолиш хусусиятини ўлдириши ва турлар йўқолишига олиб келиши ҳақида сўз боради.

Бугун Самарқанд вилоятида ташкиллаштирилган семинар ишининг асосий мақсади ҳам айнан қарорда келтирилган мақсад ва вазифаларни мазмун ва моҳиятини кенгроқ тушунтириш ишларига қаратилди.


Вазирлик томонидан ташкиллаштирилган ушбу семинар ишида Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Жўрақулович Тешаев бевосита иштирок этди.


Ушбу семинарда Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтининг катта илмий ходими Қораев Алиёр Хасанович ва Ўзбекистон давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти бўлим бошлиғи Хожиев Қўчқор Мамадиёровичлар суғориладиган, лалми ва яйлов тупроқларида кечадиган деградация жарёнлари ва уларнинг олдини олиш, унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган агротехник, агромелиоратив тадбирлар қўллаш бўйича йиғилиш қатнашчиларига ўз тавсиялари ва асосий йўналишлари бўйича тушунчалар бердилар.


Шу куннинг ўзида мазкур семенар иши вилоятнинг Жомбой тумани “Ҳақиқат” ММТП ҳудудидаги “Мадина” фермер хўжалиги дала шийпонида ўтказилди. Семенарга вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқарма бошлиқлари, туман ҳокими ва муттасадилари, кластерлар, деҳқон фермер хўжаликлари раҳбарлари ва бошқа ер эгалари, Экология ва Ўрмон хўжалиги қўмитаси вилоят бошқарма бошлиқлари, вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги агроинспекция, Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва карантини ҳамда Агрометеорология вилоят бошқама бошлиғи ва ходимлари қатнашдилар. Ушбу семенар иши айни пайтда Пасдарғом туманида ҳам давом этмоқда.


Report Page