ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ ФИРИБГАРЛИК!
@nurafshanziyo
Ижтимоий турмушда инсонлар ўзаро бир-бирлари билан муомала қилар экан, улар орасида турли хил муносабатлар ўрнатилади. Айримлар соф, ҳалол йўл билан, ўзгалар ҳақидан қўрққан ҳолда бу муносабатни ўрнатса, айримлар инсонларнинг соддалиги, ишонувчанлигини суиистеъмол қилади. Бундайларнинг ҳам жамиятда ўз номи бор: фирибгарлар ва товламачилар.
Сўнгги вақтларда фирибгарлик, товламачилик билан боғлиқ жиноятлар ортгани сир эмас.
Нурафшон шаҳар "Янги обод" да яшовчи фуқаро ўзгалар мол мулкини фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилиш мақсадида, 2021 йилнинг апрел ойидан декабр ойининг охирига қадар бўлган вақт оралиғида фуқароларнинг ёлғон билан кредит олиб бериш мақсадида пулларини ўзлаштириб келган.
Бугун шаҳар прокуратураси ходимлари иштирокида Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан боғлик содир этилган жиноятнинг муҳокамаси бўлиб ўтди.
Содир этилган жиноятни келиб чиқиш сабаблари, келгусида бундай холатларни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим булган ишлар муҳокама қилинди.
@nurafshanziyo