Эзгулик қилишга ҳали имкониятинг бор! Сизнинг ёрдамингиз билан ТМ Montella Daily туғма юрак нуқсони (ТЮН) бор болалар учун 7 та операцияни ўтказди

Эзгулик қилишга ҳали имкониятинг бор! Сизнинг ёрдамингиз билан ТМ Montella Daily туғма юрак нуқсони (ТЮН) бор болалар учун 7 та операцияни ўтказди

 

2021 йилнинг 10 апрел куни «Navruz International Corp.» МЧЖнинг Montella Daily™ савдо белгиси MEHRLI YURAK хайрия акциясини эълон қилди.

Ишлаб чиқарувчи ҳар битта харид қилинган, акция белгиси мавжуд Montella Daily™* ичимлик суви шишасидан 50 сўмни Туғма Юрак Нуқсони (ТЮН) бор болаларга операцияларни ўтказиш мақсадида MEHRLI YURAK акциясининг расмий ҳамкори MEHRLI QO’LLAR хайрия фондининг базасида очилган махсус ҳисоб рақамига ўтказади.

ТМ Montella Daily нинг ҳурматли истеъмолчилари, сизнинг ёрдамингиз билан, 3 ҳафта мобайнида ТЮН бор болаларга 7 та операция ўтказилди, 7 та болажонга соғлиқ ҳадя этилди!

EraMed клиникасининг жарроҳи Солиев Бобур Хамидович қуйидагича изоҳ беради: «Даволаб бўлмайдиган неврологик касалликларга чалинган беморларга қараганда, туғма юрак нуқсони бор болалар 90% ҳолатларда операция ўтказилган сўнг бутунлай қайта тикланиб, нафақат жисмоний машғулотларни бажара олади, балки тўлақонли равишда нормал ҳаёт билан яшай олади — оила қуради, соғлом болаларни дунёга келтиради».

Ишлаб чиқарувчи компаниянинг ҳисоботларини www.mehrliyurak.uz сайтида эълон қилади, шунингдек лойиҳа ҳақида кўпроқ маълумотни инстаграмдаги саҳифада топиш мумкин https://www.instagram.com/montella.daily.official/.

Ота-оналар аризаларини сайт орқали ёки 998 55 500 03 30 ишонч телефонига қўнғироқ қилган ҳолда тақдим этишлари мумкин.

Дўстлар, бизга қўшилинг. Ахир эзгу ишларни қилин жуда осон. Ҳаттоки ҳар куни.

Report Page