Этил спиртидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига

Этил спиртидан маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига

MoliyaPress

Ўзбекистонда коронавирус касаллигининг олдини олиш, унга қарши курашиш ҳамда фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича мухим тадбирлар амалга оширилмоқда.

Фуқароларнинг антисептик воситаларига бўлган талабини ошиши ҳамда ушбу воситалар тақчилигига йўл йўлмаслик мақсадида тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариш жараёнларидан фойданиш учун этил спирти харид қилишда қийинчиликлар юзага келганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги алкоголь ва тамаки тартибга солиш инспекциясининг ишонч телефон рақамларига (тел: (998 71) 244-19-95, 244-07-07) мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Мамлакатимизда этил спирти ишлаб чиқариш хажмини барқарорлигини ҳамда уларнинг нархларини давлат томонидан тартибга солинганлигини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Истеъмол ва техник этил спирти ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияси бўлган корхоналар ва этил спирти нархи тўғрисидаги маълумот.

Истеъмол этил спиртини алкоголь ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июндаги 474-сон қарори билан тартибга солинади.



Report Page