Эътиборсизлиги туфайли юк машинасининг орқа қисмига бориб урилди

Эътиборсизлиги туфайли юк машинасининг орқа қисмига бориб урилди

Ички ишлар вазирлиги

2019 йил 15 май куни соат 02:40ларда Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшаган 19 ёшли Б.Б. бошқарувидаги “Газель” русумли юк автомашинасини Сирдарё вилоятининг Оқолтин тумани ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда светафорнинг қизил чироғига тўхтаб турган фуқаро Ш.Х. бошқарувидаги “Камаз” русумли юк автомашинасининг орқа қисмига бориб урилган.

Натижада “Газель” юк автомашинаси ҳайдовчиси жароҳат олиб воқеа жойида ва унинг йўловчиси 19 ёшли Б.К. касалхонада вафот этганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси