#Эътибор 

#Эътибор 


Паркент туманининг Қўличи маҳалласида истиқомат қилувчи муборак 102 ёшни қаршилаган нуроний онахон Хижол ая Усмонова Президентимиз фармонига кўра мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами муносабати билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган эди.

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Хижол ая хонадонида бўлиб, нуроний онахонга меҳр ва эҳтиром рамзи сифатида «Шуҳрат» медали ва қимматбаҳо совғалар топширди.

Шунингдек, вилоят ҳокими Паркент туманининг Невич қишлоғида ҳам бўлиб, хизмат вақтида ЙТҲ қурбонига айланган Тошкент шаҳар ички ишлар бош боқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати собиқ инспектори Салим Умаров оила аъзолари ҳолидан хабар олди.

Яқинда марҳум инспектор Президентимиз фармонига кўра ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан «Жасорат» медалига лойиқ кўрилган эди. Давлатимизнинг ушбу юксак медали ҳамда қимматбаҳо совғаларни вилоят ва туман ҳокимлари, Тошкент шаҳар, вилоят бош бошқармаси бошлиқлари ўринбосарилари ва бир гуруҳ ходимлари томонидан С.Умаровнинг онасига топширилди.

Навбатдаги манзиллар Чирчиқ шаҳри ҳамда Тошкент тумани бўлди. Коронавирусга қарши курашда вафот этган шифокор Фаррух Рустамов Президентимиз фармонига асосан «Жасорат» медалига, шунингдек, Тошкент туманида туғилиб, вояга етган Шавкат Нафасов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида олиб борган хизмати учун «Жасорат» медалига муносиб кўрилган эди. Вилоят ҳокими ушбу мукофотларни марҳумларнинг яқинларига топширди.

Report Page