“Эссенциале форте” бўйича раддия
UzpharmagencyБугун бутун дунё аҳли бир ташвишда - коронавирус инфекциясини бартараф этиш учун курашмоқда. Касалликнинг кенг авж олиб кетишига йўл қўймаслик учун ҳар биримиз бирдек масъулмиз. Аммо шундай вазиятда ижтимоий тармоқларда бир дори, яъни “Эссенциале форте” билан боғлиқ муаммоли тасвирли хабарлар тарқалди. 👇🏻
Мазкур ҳолатлар юзасидан Бухоро вилояти Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси суриштирув ўтказди. “Эссенциале форте” жигарни даволовчи таниқли дорилардан бири. Ва суриштирувлар шу ҳақиқатни кўрсатди. 👇🏻
Бу сингари воқеалар такрорланмаслиги учун шуни маълум қиламизки, бу дори воситаси капсулаларда гель ҳолатида бўлади. Ваҳима ва хавотирланишга ҳожат йўқ.
Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш, қўшни мамлакатлардан яроқсиз бўлган дори воситалари кириб келишига чек қўйиш юзасидан барча чора-тадбирларни кўрилиб келинган ва кўрилмоқда. Мазкур вазиятдаги дори воситасининг ишлаб чиқарилган санаси, ишлаб чиқарувчи мамлакат, корхона ва мувофиқлик сертификати берилганлиги бўйича барча маълумотлар мавжуд. 👇🏻
Биз нафақат ўзимиз, оиламиз, яқинларимиз, балки ҳар бир инсон саломатлиги учун жавобгар эканимизни унутмаслигимиз керак.
Коронавирус пандемияси даврида бундай асоссиз маълумотларга чек қўйилса, нур устига аъло нур бўлар эди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Барчамиз шунга дахлдор, масъул бўлган соҳалар меҳнатини қадрлашимиз керак.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати
Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency telegram-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81 (998 90) 3510166
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz
Uzpharmagency расмий саҳифалари: